29 October 2014
01:27 - Сайлов спектаклини кузатишга ЕХҲТ вакиллари келишди
Бугун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг Демократик Институтлар ва Инсон Ҳуқуқлари Бюроси раҳбари ўринбосари Никола Шмидт бошчилигидаги делегация қабул қилинди. Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, мазкур демократик институт вакиллари Ўзбекистонда шу йил охирида бўладиган сайловларни кузатиш учун келган.

Делегация аъзолари ўз мандати доирасида демократик институтлар, сиёсий патиялар вакиллари билан ҳам учрашади. Аммо бу тишсиз ташкилот вакилларининг сиёсий мухолифат фаоллари билан учрашуви ҳақида маълумотлар йўқ.