28 October 2014
22:41 - Тошкент вилояти ИИБ бошлиғи Абдумажид Муллажонов лавозимидан олинди. У ким ўзи?

25 октябрь куни Тошкент вилояти ИИБ бошлиғи, полковник Абдумажид Муллажонов лавозимидан бўшатилди. Гарчанд унинг Самарқанд вилояти ИИБга бошлиқ этиб тайинлангани ҳақида гап бораётган бўлса-да, Самарқанддаги манбаларимиз бу маълумотни тасдиқламади. Аммо, эртага нима бўлишини ҳеч ким билмайди.

2009 йилга қадар Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган бу шахс Ўзбекистон Репсубликаси Марказий Банки раиси Файзулла Муллажоновнинг ўғли, экс-вазир Зокиржон Алматовнинг куёвидир.

Муллажновларнинг куёви Улуғбек Абдусаломов яқинда Қибрай тумани прокурори лавозимидан олиниб, Бош прокуратурага ўтказилганди. Аслли тожик Муллажоновлар сулосасининг яна бир вакили Сирдарёда суд раиси.

Файзулла Муллажонов (расмда) юқорида айтилганидек, мустақил Ўзбекистон давлатининг Марказий Банкига феълан хўжайин, узоқ йиллардан бери хўжайин. Банкни ўзиники қилиб олган десак ҳам бўлаверади.