28 October 2014
22:24 - Журналист Тожиддин Раззоқ вафот этди
Сурхондарё вилоятининг Денов туманида тиниқли журналист ва публицист Тожиддин Раззоқ 62 ёшида юрак хуружи туфайли вафот этди. Журналист бугун, 28 октябрь куни Денов туманидаги Хазорбоғ қабристонида тупроққа берилди.

“Ҳаракат” агентлигиннг янгиликлар тасмасида журналистнинг қаламига мансуб бер неча кичик лавҳалар унинг тахаллуслари билан чоп қилинган. У ўзбек газетхонларига кучли фелетьонлари, адабий жамоатчилигига дилбар эсселари билан таниқли эди.

Дўстимизни Аллоҳ раҳматига олсин!