28 October 2014
20:38 - Путиннинг рейтинги йил бошидан бери биринчи марта тушишга бошлади
Бутунрооссия Ижтимоий Фикр Ўрганиш Марказининг (БИФЎМ) ўтказган сўнгги сўровнома натижаларига кўра, йил бошидан бери август ойида энг юқори чўққига чиққан Россия Президенти Владимир Путиннинг рейтинги тушишга бошлаган.

Масалан, январь ойида Путин учун овоз бериша тайёр бўлганлар 29% эди, Украинадаги воқеалар давомида унинг рейтинги ортиб бориб, август ойида Путинга овоз бериш истаганлар 57% бўлди, аммо сентябрда 49% га тушибди.

Ҳукумат аъзолари ичида рейтинги энг юқори бўлганлар – Мудофаа вазири Сергей Шойгу ва Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров (расмда). Улар 5 балли шкала бўйича 4,63 ва 4,57 балл олишибди.

“Россия фуқаролари ўзларини қуршовдаги лагерда каби сезмоқдалар: Европа Россияни севмайди, АҚШ ҳам ўз-ўзидан маълум шундай, россияликлар Шойгу ва Лавровни худди Владимир Путин каби ўзларини ҳимоя қилаётган фронтоменлар ҳисоблашади”, дебди БИФЎМ раҳбари Валерий Федоров.

Энди вазият ўзгаради, дейди мухбиримиз. Алданган россияликлар сўнгги ойларда ҳамма нарсани унутиб, Украина билан овора бўлишди. Бундан буён улар ўз мамлакатлари Ғарбнинг санциялари остида иқтисодий жиҳатдан орқага кетаётганини ўз ҳамёнларидан сезишга бошлайдилар. Путиннинг рейтингини ўшанда кўриш керак.