25 October 2014
17:33 - “Шанба оналари” бугун Истанбулда 500-чи марта ўтириш намойиши ўтказдилар
Давлат органлари тарафидан ушланиб, кейин йўқ бўлиб кетганларнинг ва шубҳали сиёсий қотилликлар қурбонларининг яқинлари шу ишлар бўйича айбдорларни топиш ва жазолаш талаби билан 1995 йилнинг 27 май кунидан бошлаб ҳар ҳафта шанба куни Истанбулнинг марказидаги Ғалатасарой майдонида ўтириш намойиши ўтказадилар. Уларни “Шанба оналари” деб аташади. 1999 йил 13 мартдаги намойиш полиция тарафидан шиддатли куч билан тарқатиб юборилгач, намойишлар ўтказилмаган, аммо 2009 йил 30 январда ўтириш намойишлари қайтадан бошланган.

Бугун бундай намойишларнинг 500-чиси бўлгани сабабли, унга қатнашганларни сони ҳар доимгидан ҳам кўп бўлди, деб хабар берган Миллиёт газетаси қатнашчилар сонини тахминан бўлса ҳам айтмаган. Аммо хабарга илова қилинган расмдан кўриниб турибдики, йиғилганларнинг сони минглар билан ўлчанади.

Бундай ўтириш намойишлари ўтказиш анъанаси Аргентинада ҳарбий хунта тарафидан йўқ қилинганларнинг оналари ва бошқа яқинлари ўтказган намойишлардан ўрнак олиб бошланган экан.

Ўзбеклар ҳам бу каби анъаналардан ўрнак олиб, фуқаролар жамияти яратиш йўлида фаолият кўрсатмасалар, ош ейиш ва туалетга боришдан бошқа нарсаларга ҳам қизиқишлари борлигини кўрсатмаслар, на Ўзбек миллатининг, на Ўзбекистон давлатининг келажаги йўқ.

Буни ҳозирча “Бирлик” фаолларидан бошқа ҳеч ким тушунаётгани йўқ. Айнан “Бирлик” ўз тарикибида ёшлар ва аёллар қанотларини шакллантирди, ўзбекнинг тарихида биринчи мустақил ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилоти тузишни рағбатлантирди. Аммо, ҳукуматнинг босимлари ҳамда миллат ичида хира пашшадек кўпайиб кетган хоин-ҳаромийларнинг таъсири остида ёшлар ва аёллар қаноти феълан йўқ бўлиб кетди.

Аммо, ҳуқуқ ҳимоячиси “Эзгулик” жамияти қаҳрамонларча фаолиятини давом эттирмоқда. У Ўзбекистонда фаолият олитб бораётган ягона ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотдир.