24 October 2014
01:28 - Енгил автомобиллар сотишда ҳам Ўзбекистон Қозоғистондан 6 баравар орқада
Бош қароргоҳи Парижда жойлашган Моторли ташиш воситалари ишлаб чиқарувчиларнинг халқаро ташкилоти (International Organization of Motor Vehicle Manufacturers) сўнги 2012-2014 йилларнинг биринчи ярмида қайси мамлакатда қанча автомобиль сотилганини кўрстувчи рақамларни эълон қилди.

2014 йилнинг биринчи ярмида жаҳон бўйича 32 млн 742 минг енгил автомобиль сотилган, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4,1% кўп.

Табиий, бу рўйхатда Ўзбекистон ҳам бор. Мана ўша ердан олинган баъзи мамлакатларга оид рақамлар. Биринчи устунда 2014 йилнинг биринчи ярмида сотилган автомобиллар сони, иккинчи устунда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўзгариш.

Хитой...........9 млн 633 минг................ +11,2%
АҚШ............3 млн 896 минг..................-0,1%
Япония.........2 млн 566 минг.................+11%
Россия..........1 млн 108 минг.................-6,2%
Қозоғистон..............68 минг..................+7,0%
Ўзбекистон..............22 минг..................+0,5%

Қаранг, бизда аҳолининг сони қозоқлардан сал кам 2 баравар кўп, аммо 3 баравар кам автомобиль сотилган. Яъни, киши бошига автомобиль сотишда ҳам Қозоғистондан 6 баравар орқадамиз.