23 October 2014
22:13 - Ўзбекистон Президенти расмий ташриф билан Ашхабодга келди
Бугун Ўзбекистон Президенти Ислом Карим Ашхабодга келди ва уни Туркманистон Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов кутиб олди. Расмий ташриф кун тартибида икки президент учрашувининг якунлари бўйича уларининг Қўшма баёноти, Ўзбекистон ва Туркманистоннинг турли соҳалардаги ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантиришга доир қатор ҳужжатлар имзоланиши ўрин олган. Сафарнинг асосийц иш куни эртага, 24 октябрда бошланади.

Аллақачон яккамоховга айланиб қолган президент Ислом Карим икки йил аввал ҳам Туркманистонга борган, Ўзбекистон-Туркманистон иқтисодий ҳамкорлиги юзасидан 2013-2017 йилга мўлжалланган шартнома имзолаганди. Аммо бу шартнома амалда ишлаётгани кўринаётгани йўқ, дейди мухбиримиз.

Маълумки, Тукманистон иқтисодининг кучи, яъни Киши бошига Ялпи Маҳсулот ҳамжми бўйича Ўзбекистонда 6 баравар олдинда. Шундай экан, Ислом Карим ҳеч бўлмаса”Туркманбоши-2”дан иқтисодни юритиш ҳақида бир нарсалар ўрганиб келса яхши бўларди.