20 October 2014
19:31 - Бу дунё шунақа ўзи: Хитойда тиламчилар туядан ваҳшийларча фойдаланишмоқда
Расмдаги туяга қаранг. Унинг оёқлари кесилган. Икки тиламчи тиз чўкиб одамлардан ёрдам сўрамоқда, ёрдам фақат ўзларига эмас, туянинг оёқларини даволаш учун ҳам керакмиш. Аслида, улар туянинг оёқларини ўзлари кесиб ташлаб, энди раҳмдил одамлардан кўпроқ пул олиш ниятидалар.

Тиламчиларнинг бу каби ваҳшиёна усуллардан фойдаланиши кўпайиб кетгандан кейин, расмийлар одамларни огоҳ бўлишга чақиришибди. Аммо, у ваҳший тиламчиларга қарши қандайдир чоралар кўрилаётгани ҳақида хабарлар йўқ. Ҳа, бу дунё шунақа ўзи. Раҳмдил инсонлар ҳам бор, уларнинг раҳмдиллигидан фойдаланиш учун ҳар қандай ваҳшийликка тайёрлар ҳам етарли.