20 October 2014
08:20 - Тошкентдаги Сингапур институти битирувчиларига дипломлар топширилди, булар янги чўчқаларми ёки ичида журъатли мутахассислар ҳам борми?

Ўтган йили бу олий ўқув юртига Жасур Салиховни ректор этиб тайинлаш ҳақидаги Вазирлар маҳкамасининг қарорида, унинг номи “Сингапур тараққиёт ва менежментлик университети” деб тилга олинган эди. Ҳозир уни кўпроқ Сингапур институти деб аташ мода бўлипти.

Фақат давлат тилида, яъни рус тилида, фаолият олиб борадиган kultura.uz сайтида Сингапур институти битирувчиларига 17 октябрь куни дипломлар топширилгани ҳақидаги хабар 19 октябрь куни эълон қилинибди.

“The Future is ours to make!” (Келажагимизни ўзимиз яратимиз!” шиори остида ўтказилган тантанали маросимда нутқ сўзлаган бу ўқув юртининг аввалги ректори, ҳозир Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари Фарҳод Ризаев “Бу йилиги битирувчилар энг кучли ва журъатлилардир” деганда гудурос қарсаклар янграбди.

Битирувчилар бу сўзларни қарсаклар билан кутиб олишдими, демак улар Ўзбекистондаги мавжуд режим мамлакатимиз иқтисодини ўлдираётганини билишади. Иқтисоднинг кучи бўйича, демак, аҳолининг ўртача ойлиги бўйича ҳам, Қозоғистондан 8 баравар орқада эканлигимизни, миллионлаб ўзбеклар чет элларда мардикорчилик қилиб Ўзбекистоннинг Давлат Бюджетини оёқда ушлаб туришганини, ўзбек прфессорлари қозоқ двориникларидан кам маош олишини билишади. Бундан ҳам муҳими, улар аҳволни тузатиш учун ишни Ислом Каримни йиқитишдан бошлаш керклигини тушунишади, бу ишга киришиш кучи ва журъатига эгалар.

Ўзбекистоннинг ва Ўзбек миллатининг келажагини ўйлайдиган ҳар бир одам бу йил Сингапур институтидан “кучли ва журъатли” битирувчилар чиққанидан севиниши керак.

Биз ҳам севиндик, дейди мухбиримиз. Агар kultura.uz сайтидаги Радмила Расулеванинг хабарини ўқимасак эди, Сингапур институтини расмдагига ўхшаш навбатдаги чўчқалар битирди деб юраверган бўлардик.