19 October 2014
20:30 - Сунний-шиа уруши давом этмоқда: Боғдоддаги терактда 15 нафар шиа ўлдирилди, ИШИДнинг талафотлари бундан ҳам кўп, Ислом дини ислоҳотларга маҳкум

Франс-Пресс агентлигига асосланиб тарқатилаётган хабарларда айтилишича, бугун шиаларнинг масжидида ўлимчи-террорист ўзини портлатиб, атрофидаги 15 кишининг ўлимига сабаб бўлди. Табиий, бу террористик актни ИШИДчи ёки уларга хайрихоҳ бўлган сунний жиҳодчи амалга оширган.

Бошқа тарафдан, Ироқнинг расмий қуролли кучлари Селаҳиддин вилоятида ИШИДга қарши ҳужумларни кучайтирганлари ҳақида Туркия ахборот воситалари хабар қилмоқдалар. Уларга осмондан ҳужум қилаётган АҚШ ва баъзи Европа мамлакатларининг авиацияси ёрдам бермоқда. Ироқ Мудофаа вазирлиги шу кунларда ИШИДнинг 94 жиҳодчиси ўлдирилганини билдирибди. Уларнинг ичида шариат номидан ўлим жазолари чиқариш билан шуғулланадиган “шариат ҳаками” Абу Айша ҳам бор экан. Маълумки, ИШИДчилар суннийлардир. Демак, бу урушда ҳозирча шиалар олдинда.

Асосан Ғарбнинг кучи билан йўқ бўлиш остонаcига олиб келинган Ал Қоида ва Толибондан кейин ИШИД ҳам йўқ қилинса, шундай бўлиши шубҳасиз, Ислом дунёси “Ҳаракат” Агентлиги айтаётган чуқур ислоҳатлардан қочиб бўлмаслигини тушунади, ёки тушунишга мажбур қилинади.