17 October 2014
07:45 - Ўзбекистон спорт соҳасида ҳам ғариб аҳволда, ҳамма умидларимиз паралимпиадачиларда
Бу йилги Паралимпиада Ўйинлари яқинда Осиё Ўйинлари ўтказилган Жанубий Кореянинг Инчхон шаҳрида бўлади. Бу Ўйинларда 27 спортчимиз иштирок этади. Кеча паралампиада қишлоғида Ўзбекистон байроғи кўтарилди.

Ўйинларниннг расмий очилиши 18 пктябрга режалаштирилган, унга 41 мамлакатдан 4500 спортчи келиши кутилмоқда..

Маълумки, 19 сентябрдан 4 октябргача Инчхонда ўтказилган XVII ёзги Осиё ўйинларида Ўзбекистон термаси 9 олтин медали олиб, 151 олтин медаль олган Хитойни қўйиб туринг, 28 олтин медали олган Қозоғистондан 3 баравар орқада қолган ва нафақат иқтисод соҳасида, спортда ҳам аҳволимиз ғариблигини намойиш қилган эди.

Умид қиламизки, паралимпиадачиларимиз ўзларини тузукроқ кўрсатишади