19 September 2014
01:17 - Украина президентини АҚШ Конгресси оёқда туриб олқишлади, янги ёрдам ваъдалари берилди
Петр Порошенко ўтган куни Канадада бўлган эди, кеча АҚШга келди. Табиий, уни АҚШ президенти Барак Обама қабул қилди ва суҳбат чоғида Россиянинг агрессиясини қоралаш билан бир қаторда, Порошенконинг лидерлигини мақтаб ўтди.

Порошенко Сенат ва Вакиллар Уйи палаталарининг қўшма мажлисида нутқ сўзлади, конгрессменлар уни оёқда туриб олқишладилар.

Оқ Уйнинг матбуот хизматига асосланиб Украинада тарқатилган хабарларда айтилишича, АҚШ Украинага ҳарбий жиҳозлар сотиб олиш ва ҳарбийларни ўқитиш учун 116 млн доллар берадиган бўлибди.

Шу кунгача АҚШ Украинага 291 млн долларлик ёрдам бериб бўлгани ва 1 млрд долларлик кредитни гарантиялагани ҳам хабарларда айтиб ўтилади.