18 September 2014
20:51 - Ўзбекистонда ҳаво салқинлаб қолди

Синоптиларнинг хабарига кўра, 19-20 сентябрь кунлари Ўзбекистонга бирмунча салқин куз ҳавоси кириб келади. Ҳатто Фарғона водийсининг айрим туманларида тунда ҳаво ҳарорати +6 даражагача, Қорақалпоғистонда +4 даражагача тушиб кетиши айтилмоқда.

Жумладан, Тошкент вилоятида 19 сентябрь куни ҳаво ҳарорати кечаси 9-11 даража, кундузи 20-22 даража иссиқ бўлади. 20 сентябрь куни ҳаво бироз булутли бўлиб, кечаси 6-8 даража, кундузи 22-24 даража атрофида бўлиши кутилмоқда. Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятларида 19—20 сентябрь кунлари ҳаво ҳарорати кечаси 4-9 даража, кундузи 18-23 даражагача пасайиши мумкин.

Бухоро ва Навоий вилоятларида 19-20 сентябрь кунлари ҳаво ҳарорати кечаси 6-11 даража, кундузи 20-25 даража иссиқ бўлади. Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида 19-20 сентябрь кунлари ҳаво ҳарорати кечаси 6-11 даража, кундузи 20-25 даражагача пасайиши мумкин.