18 September 2014
01:49 - Олмaтада 5 минг меҳнат муҳожирига ишлаш учун рухсат берилди, улар асосан ўзбек ва тожиклар

Казинформ агентлигининг хабарида айтилишича, “Меҳнат муҳожирлари масалалари бўйича қонунларга ўзгартиришлар киритиш” қонуни қабул қилингандан буён Олмaтада 4818 нафар меҳнат муҳожирига ишлаш учун рухсат берилган, 360 кишига рухсат муддати узайтирилган. Уларнинг асосий қисми Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари эканлиги алоҳида урғуланган.

Олмота Ички ишлар бошқармаси раҳбари Асхат Бутунчинов меҳнат муҳожирлари ичида доимий тушунтириш ишлари олиб борилаётгани айтар экан, меҳнат муҳожирларини расмий рухсатсиз ишга олаётганларни маъмурий жазо ва жаримага тортиш амалиёти ҳам ишлаётганини тилга олади.

Ал Хоразмий ва Амир Темур авлодлари қозоқларга мардикорлик қиладиган ҳолга тушганларидан уялаётганлари кўринмайди. Қолаверса, ўзбекларда миллий ғурур ёки уялиш деган нарсалар аллақачон ўлиб бўлган.