17 September 2014
08:12 - Бухорода милиция зобити порахўрликда айбланмоқда
Бухоро вилояти ИИБ Жиноят қидирув ва терроризмга қарши кураш бўлими бошлиғи, милиция подполковниги Алишер Андаев ҳибсга олинди. Милиция подполковниги Бухоро шаҳридаги “Озода-Озод” номли гилам ва гилам маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси маъмуриятидан пора олганликда айбланмоқда. Ҳозирда МХХ Бухоро вилояти бошқармаси тергов изоляторида қолаётган милиция зобитига нисбатан Ўзбекистон Республикаси пора олиш жинояти билан иш қўзғатилган.

Порахўр Алишер Андаев Бухоро вилояти ИИБнинг Жиноят қидирув ва терроризмга қарши кураш бошқармаси бошлиғи сифатида вилоятдаги ҳуқуқ ҳимоячилари ва мухолифат вакилларини кескин таъқиб қилиб келган. Хусусан, у 2013 йилда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Бухоро вилояти бўлими собиқ раиси Бобомурод Раззоқовнинг ҳибсга олиниб, қамоққа юборилишида етакчи роль ўйнаган.