17 September 2014
01:17 - Тошкентда маиший тўловлар миқдорлари ошади
Шу йилнинг октябридан тошкентликлар марказий иситиш ҳамда иссиқ сув таъминоти тарифи учун 7 фоиз оширилган миқдорда ҳақ тўлашади. “Тошкент оқшоми” газетсининг ёзишича, пойтахтда марказий иситиш учун бир ойлик тариф нархи турар жойнинг бир квадрат метри учун ҳозирги 787,95 сўмдан 844,67 сўмгача ошади. Иссиқ сув учун янги тариф ҳисоблагич бўлмаган тақдирда киши бошига 10570,54 сўмни (ҳозир 9860,67 сўм) ва ҳисоблагич билан бир кубометр учун 2706,76 сўмни (ҳозир 2524,99 сўм) ташкил этади.

«Сувсоз» корхонаси ҳам ўз хизматларини 1 октябрдан бошлаб, оширишини маълум қилган. Совуқ сув таъминоти эндиликда янги тарифлар бўйичажорий қилинади. Шунингдек, электр энергияси ҳам 9,8 фоизга кўтарилади.