15 September 2014
20:29 - Ўзбекистонда янги автомобиль терилади

General Motors Uzbekistan қўшма корхонаси автомобиль моделлари қаторига Aveo (T250) деган янги моделни ҳам қўшмоқда. Ҳукуматнинг шу йил 11 сентябрдаги қарорига мувофиқ, “Ўзавтосаноат” компанияси T 250 моделидаги машиналарни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича тайёргарлик ишларини бошлади.

Матбуот хабарларига кўра, T 250 модели технологияси ва ноу-хауси мулкдори бўлган General Motors компанияси билан технологик жиҳозлашнинг тузилмаси аниқлаб олинган.