15 September 2014
19:45 - Тошкентда нон нархи ошди

Бугун, 15 сентябрдан Ўзбекистонда биринчи навли ундан тайёрланадиган оддий буханка нон нархи 50 сўмга, яъни 8 фоизга ошди. Энди оммабоп оддий буханка 650 сўмдан сотилмоқда. Ўтган йилнинг 15 сентябридан мамлакатда 600 грамлик оддий буханка нон нархи 9 фоизга, яъни 550 сўмдан 600 сўмга оширилганди.

Албатта, бу кичик ўзгариш ҳам нонхўр ўзбек халқига бироз малол келади. Шунга қарамай ноннинг ушбу турига нарх давлат томонидан белгиланади, дейди мухбиримиз.