12 September 2014
15:42 - Шанҳай Ҳамкорлик Ташкилотининг саммити ярим кунда битди
Аслида, бошқача бўлиши ҳам мумкин эмасди. Чунки, қоғоздагина бор бўлган ташкилот аъзолари, кузатувчилар ва меҳмонлар нимани ҳам гаплашардилар, уларнинг ҳаммаси умумий гаплардан иборат нутқ сўзлашди, холос.

Шундай бўлса ҳам, диққатга сазовор нуқталар ҳам бор.

ШҲТнинг йиғилишларига биринчи марта маҳмон сифатида Туркманистон президенти келди.

Қозоғистон президенти ШҲТнинг 2025 йилгача ривожланиш стратегияси кераклигини гапирди.

Ўзбекистон президенти Кремлнинг вассали эканлигини яна бир марта намойиш қилиб, Украинадаги кризисни ҳал қилишда Россиянинг манфаатлари инобатга олиниши кераклигини урғулади.

Ҳиндистон вакили ва Покистон президенти ўз мамлакатлари ШҲТга аъзо бўлиш истагани яна бир марта таъкидладилар, аммо муддат кўрсатмадилар.

Саммит охирида асосан умумий гаплардан иборат бўлган бир қатор ҳужжатлар имзоланди.