20 August 2014
19:57 - Украинада ҳукумат қўшинлари Луганск шаҳрининг каттагина қисмини қўлга олишди

Раcмий хабарларга кўра, Луганск вилоятининг марказини рус сепаратист-террористлардан озод қилиш давом этмоқда. Ҳозир бу шаҳарнинг каттагина қисми ҳукумат қўшинлари назорати остига олингани айтилмоқда.

Бу ҳақда журналистларга маълумот берган Украина Миллий Хввфсизлик ва Мудофаа Кенгашининг вакили Андрей Лисенко “террористлар оғир қуроллар ишлатишаётгани туфайли Луганск ва Донецкда ҳукумат қўшинлари учун қийинчиликлар” борлигини ҳам гапирди.

Кўринишидан, Украина президенти Петр Порошенко 26 август куни Минскда ўтказиладиган Божхона Иттифоқи саммитига меҳмон сифатида бориб, ўша ерда Россия президенти Владимир Путин билан бўладиган учрашувгача Украина қўшинларининг стратегик позициясини мустаҳкамлаб олмоқчи.