20 August 2014
15:50 - Ангрен-Поп темир йўлининг ярми битибди, ишонамизми, ишонмаймизми?

Тожикистон билан алоқалар ёмонлашгандан кейин Ўзбекистоннинг бошқа қисмларини Фарғона водийси билан бағлайдиган ва собиқ Ленинобод (ҳозир тикланган тарихий номи - Хўжанд) вилоятидан ўтадиган темир йўли ишлатилмайдиган бўлиб қолганди ҳисоб. Шундан кейин Ангрендан Попга бориш учун Қамчиқ девонидан ўтадиган йўлга эътибор кучайтирилди. 2013 йили махсус тоннел ва ундан ўтадиган темир йўл қуриш ҳам бошланганди. Бу темир йўл Хитойни Марказий Осиё ва у оқали бошқа Жанубий Осиё мамлакатлари билан боғлайдиган энг қисқа йўл бўлиши урғуланаётгани ҳам табиий.

Шу сабабли бу лойиҳа Хитойни ҳам қизиқтираётгани ва ҳатто уни амалга оширишда иштирок этаётгани табиийдир. Аммо, бу йўлнинг ярми битгани ҳақида ҳеч бир манбага асосланмасдан Ўзбекистонда тожикларга оид 12news.uz сайтигина бугун эрталаб хабар бергани шубҳасиз нотабиийдир. Бу сайт Ангрен-Поп темир йўлининг ярми битганини қаердан билди? Унинг ҳар бир ерда манбалари борми? У ҳамма нарсадан хабардор бўлса, нега Ўзбекистон иқтисодининг кучи бўйича Қозоғистондан 10 (!!!!) баравар орқада эканлиги ҳақидаги муҳим маълумотларга ҲЕЧ эътибор бермайди? Унинг хабарларига ишониш мумкинми ўзи?

Бу саволларга ягона жавоб бор ва биз бу ҳақда дом гапириб келмоқдамиз: Ўзбекистон давлат идоралари таркибида, балки МХХда махсус орган бор, айнан ўша ерда Ўзбекистон ахборот воситаларида ҳар бир воқеа бўйича хабар тарқатиш ёки тарқатмаслик ва хабарни қайси хабар воситаси ёки воситаларида тарқатиш қарори олинади. Табиий, бу орган ёлғон хабарлар ўйлаб топиш билан ҳам шуғуланса ажаб эмас.

Айнан шу сабабдан, ўзбеклар учун ягона ҳақиқий ахборот воситаси бўлмиш “Ҳаракат” Агентлигининг борлиги муҳим. Айнан “Ҳаракат” Агентлиги Ўзбекистонда тарқатилаётган воқеаларни танқидий анализ қилиш орқали ўзбекларга тўғри хабар бериш, замонавий хабарчилик учун бундан ҳам муҳими – воқеаларни тўғри таҳлил қилиш билан шуғулланмоқда.

Шубҳасиз, Ангрен-Поп темир йилининг ярми битгани қувончли ва ишонарли хабардир.

Дарвоқе, биз ҳам аввал хабар қилганимиздек, Хитой бу йўл қурилиши учун Қамчиқ девони орқали темир йўл қуриш лойиҳаси учун арзимаган бўлса ҳам (350 млн доллар) ёрдам бермоқда, 124 километрлик электрлаштирилган темир йўл 2016 йилнинг июль ойида битиши керак. Йўлнинг ярми битиб, қолган ярми учун 2 қолганидан тушунса бўладики, ҳали тоннел ишлари бошланмаган ёки эндигина бошланди.