19 August 2014
21:49 - Ислом Карим Пекинга омон-эсон етиб бориб, Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан учрашибди
Давлатнинг расмий ахборот агентлиги ЎзА жим турар экан, хабар бериш uzdaily.uz сайтига топширилганга ўхшайди. Бу сайт қисқа хабарида Ислом Карим хотини билан Пекинга етиб келганини айтилар экан, уни расмий қутлаш маросими Хитой парламенти биносининг олдида бўлгани ҳам таъкидланган. Иккала раҳбар хотинлари билан шу ерда ҳозир бўлишибди, давлат гимнлари ўйналибди.

Кейин Ислом Карим ва Си Цзиньпин кейин икки томонлама муносабатлар ва халқаро масалалар бўйича суҳбатлашишибди. Бунинг кетидан, улар қўшма декларация имзолaб, яна бир қатор икки тарафлама ҳужжатларнинг имзоланишида иштирок этишибди.

Хабарга кўраётганингиз биттагина эски расм илова қилинган.