18 August 2014
19:30 - АҚШ “Ироқ Левант Исломий Давлати”ни 15 марта ҳаводан бомбалади, унинг матбуот котибини жаҳон террористи деб эълон қилди
Бугун АҚШнинг ҳаво кучлари “Ироқ Левант Исломий Давлати” (ИЛИД) номли қуролланган террористик гуруҳнинг Ироқдаги позицияларини 15 марта бомбаладилар, дейилади Reuters Агентлигининг хабарида. Давлат Департаменти ИЛИДнинг лидерларидан бири, айни замонда, матбуот котиби Абу Муҳаммад ал-Аднанийни жаҳон террористи деб эълон қилибди. У энди БМТнинг Ал-Қоидага қарши киритиллган санкциялари остига тушадиган шахс ҳисобланади.

Қизиғи шундаки, АҚШ ИЛИДнинг Ироқдаги энг катта тўғони Мусул атрофида бомбалади. ИЛИДнинг қўлида бўлган бу тўғонни Ироқдаги феълан мустақил бўлган Курдистон ўлкасининг қуролли кучлари босиб олган эди. Шубҳа йўқки, АҚШ ИЛИДга қарши курашда Курдистон ўлкасибилан ҳамкорлик қилмоқда.

Бундай ҳамкорлик курдларни рағбатлантириши ва Ироқдан мустақил бўлган давлат яратиш йўилидаги ҳаракатларини тезлаштириши мумкин. Мустақил Курдистон тузилса, Туркия ва Эрондаги курдлар унга қўшилиш ҳаракатига тушишлари ҳам шубҳасиз. Муаммолар яна кўпаяди.