30 July 2014
23:18 - Тожикистонда ярим йилда 21 наркоман ўлди, Ўзбекистондачи?
Бу мамлакатнинг расмийларига асосланиб тарқатилган хабарларга кўра, Тожкистонда 7 мингдан ортиқ кўкнори одам, яъни наркоман касал бор, улардан 21 киши шу йилнинг биринчи ярмида ўлган. Касалларнинг ичида 200 аёл бор. Душанбе бу масалада биринчи ўринда – 2981 киши расман наркоман сифатида рўйхатга олинган.

Ўзбекистонда бу каби маълумотлар тарқатилмайди. Аммо, ҳеч шубҳа йўқки, аҳолиси Тожикистондан тахминан 5 баравар катта бўлган Ўзбекистонда бу рақамлар 5 баравар катта бўлса керак.