30 July 2014
21:52 - Алишер Курманов Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланди
Президент Ислом Каримнинг кечаги фармони билан бу лавозимга тайинланган Алишер Курманов ярим йил аввал Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги элчиси этиб тайинланганди. Кечанинг ўзида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида янги ўринбосарни таништириш маросими ўтди.

Вазирликдан маълум бўлишича, Курманов Кореядан аввал Сингапур ва Австралияда ҳам элчи лавозимида фаолият олиб борган. Унинг Кореядаги ўрнини ким эгаллагани хусусида маълумот йўқ.