30 July 2014
20:22 - Яхши хабар: ўзбекистонлик ёш математиклар халқаро мусобақада иккинчи ўринни эгалладилар
Мамлакатимиз ўқувчиларнинг математика бўйича терма жамоаси Жанубий Кореянинг Тэжон шаҳрида ўтказилган халқаро мусобақада умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади. Маҳаллий матбуотда пайдо бўлган хабарларга кўра, мусобқалар шу йилнинг 21-26 июль кунлари ўтган ва мусобақаларда дунёнинг 31 давлатидан 600 ўқувчи иштирок этган. Мамлакатимиз ўқувчилари Тошкентда таниқли математик олимлардан мусобақа аввалида дарс олганига қарамай, филиппинлик тенгдошларига биринчи ўринни бой беришган.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал Остонада физика соҳасида шу каби мусобақалар ўтказилгани, Қозоғистон 8-чи ўринни олганини айтар экан, Ўзбекистоннинг номи ҳеч қаерда тилга олинмаганидан ҳайронлигимизни билдирган эди. Яхши, бу сафар математикларимиз катта ғалабага эришишибди.