30 July 2014
19:36 - Қорақалпоғистонда яна бир миршаб машинада одам босиб кетди
“Озодлик” радиосининг ўз манбаларига таяниб хабар беришича, Қорақалпоғистоннинг Хўжайли туманида милиция ходими машинани маст ҳолда бошқариб, уч кишининг ўлимига сабабчи бўлибди. Маст ҳолда машина бошқариб, уч кишини уриб юборган милиция ходими воқеа жойидан қочиб кетган. Аммо, уч кун ўтиб у ҳибсга олинган.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигига кўра, миршаб ҳозирда қамоққа олинган ва тергов ҳаракатлари бормоқда. Кечаги хабарларимизда тошкентлик миршаб Бахтиёр Толиповнинг уч кишини босиб кетгани ва унинг Учтепа суди томонидан 7 йилга қамлганини баён этгандик. Қорақалпоқ миршаб эса 10 йилгача қамоққа юборилиши мумкин.