30 July 2014
18:46 - Душанбеда Ташқи ишлар вазиримиз Абдулазиз Комил нималар қилмоқда?
Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо мамлакатлар ташқи ишлар маҳкамалари раҳбарларининг Душанбеда учрашувларида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комил ҳам иштирок этмоқда. 10 йилдан бери Душанбега мамлакатимизнинг Абдулазиз Комил даражасидаги раҳбарлари боришмагани ва бу ерда Роғун ГЭСи, темир йўл ва чегарага оид масалаларнинг муҳокама қилинишини назарда тутсак, делегациямизнинг ташрифи жуда ҳам муҳимдир.

Аммо хабарлардан маълум бўлмоқдаки, Тожикистон Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Аслов Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва Қирғизистон Ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев билан учрашибди. Асловнинг 30 июль куни тушдан сўнг ўзбекистонлик ҳамкасби Абдулазиз Комил билан бирров учрашиши кутилмоқда. Кун тартиби очиқлангани йўқ.

Эслатиб ўтамиз, эртага, 31 июлда Душанбеда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатларнинг ташқи ишлар вазирлари навбатдаги учрашувларини бошлайдилар.