30 July 2014
16:35 - Нурсултон Назарбой мамлакат тараққиётининг актуал ижтимоий-иқтисодий масалаларини муҳокама қилди, Ислом Карим эса инида ҳам ўлимини кутиш билан овора. Нима қилиш керак?

Бугун Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбой Бош вазир Масимов, Президент идорасининг раҳбари Нигматуллин ва ўзининг ёрдамчиси Оринбаев билан Оқўрда қароргоҳида мамлакат тараққиётининг актуал ижтимоий-иқтисодий масалаларини муҳокама қилди, дейилади давлатнинг Казинформ агентлиги тарқатган хабарида. Улар ўтган 7 ойда ижтимоий-иқтисодий соҳада бўлган ривожланишларни кўриб чиқиб, бор муаммоларни, Қозоғистонни жаҳоннинг энг ривожланган 30 мамлакати қаторига олиб кириш режалари қандай амалга оширилаётганини муҳокама қилишибди. Президент бу масалалар бўйича топшириқлар бериш билан бирга, иқтисодий ва ижтимоий масалаларни муҳокама қилиш учун ҳукуматнинг кенгайтирилган мажлисини ўтказиш лозимлигини айтибди.

Маълумки, “Ҳаракат” аввалдан тахмин қилгандек, жаҳоннинг энг ривожланган мамлакатларида молиявий-иқтисодий кризис битиб борар экан, кризис ўрта миён ривожланган мамлакатларга, жумладан, Қозоғистонга етиб келди. Бу бу мамлакатда Ялпи Ички Маҳсулот (ЯИМ) ўсишининг тезлиги бир неча йил давомида камайиши кутилмоқда. Мамалакат президенти бу масалалар билан шуғулланаётгани табиийдир.

Аммо, Ўзбекистонда аҳвол даҳшатли даражадда оғир. Киши бошига ЯИМ ҳажми бўйича Қозоғистондан 8-10 баравар орқадамиз, бу фарқ келажакда 30-40 бараварга чиқиши кутилмоқда. Бу кетишда ўзбеклар асосан Қозоғистон ва Россияда ишлайдиган мардикорлар подасига айланадилар.

Ўзбекистон раҳбарияти, жумладан, парламент, президент ва ҳукумат бор муаммоларни муҳокама қилиши ва инқилобий ўзгариш йўллари ишлаб чиқиши лозим. Эътибор беринг, гап инқилобий ўзгаришлар ҳақида кетмоқда. Чунки, жуда кўпчиликдан, жумладан, қўшнимиз Қозоғистондан шунчалик орқадамизки, у ерда доимий кризис бўлса, бизда эса, ҳозиргидек 8 фоизли ўсиш бўлса ҳам, унга етиб олиш учун бир неча юз йил керак. Қозоғистонда кризис узоқ давом этмаслигини ҳисобга олсак, яқин ўн йилликлар ичида Қозоғистон иқтисодидан 30-40 баравар орқада бўлиб қоламиз.

Хўш, Ўзбекистонда парламент ва ҳукумат оддий қўғирчоқлардан иборат эканлигини ҳисобга олайликда, савол қўяйлик: Ҳамма нарсани қўлига олволган президент, яъни диктатор Ислом Карим нима қилмоқда? Ҳеч нарса. Даҳшатли нарса шундан иборатки, у омон-сон нариги дунёга етиб олишдан бошқа нарсани ўйлаётгани йўқ. Ҳатто, ўз оиласининг келажагини ҳам.

Демак, ҳамма айб шу нарсаларни кўра билиб туриб, ҳеч нарса қилмаётган, зиёлилари чўчқаларга айланган ўзбек миллатининг ўзида.

Бу аҳволдан чиқиш учун, “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат таклиф қилаётгандек, миллатни шок терапияси усуллари билан уйқудан уйғотиш, ҳозирги парламент ва ҳукумат аъзоларини ҳамда миллатнинг келажагини ўйлаш вазифаси бўлган, аммо буни унутган зиёлиларни жазолаш, хира пашшадек кўпайиб бораётган миллат хоинларини, айниқса, мухолифатчиликка даво қилиб, фақатгина “Бирлик”нинг орқасига пичоқ уриш ҳаракати билан яшаётган ҳаромийларни таг-туги билан қуритиш, иқтисодни инқилобий ривожланиш йўлларни қидиришдан бошқа чора йўқ.