29 July 2014
19:48 - Уч одамни босиб ўлдирган тошкентлик миршаб етти йилга кесилди

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Учтепа тумаси суди Тошкент шаҳар ИИББ Пост патрул хизмати 3-батальони 2-отряди собиқ ходими Бахтиёр Толиповни етти йил муддатга озодликдан маҳрум қилди. Милиционер ўз бошқарувидаги автомобилни елдай учириб, шу йилнинг 23 апрелида 3 нафар фуқарони пиёдалар ўтиш йўлагида уриб кетганди ва улар нобуд бўлганди. 33 яшар Дмитрий Курбатов, 33 яшар ҳомиладор аёл Людмила Гарбанова ва унинг қизи Кристина Гарбановаларнинг бошини еган миршаб Бекободдаги орган ходимларининг махсус колониясига юборилади.

Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми (Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига амал қилмаслик) билан айбланган Толипов ҳалок бўлганларнинг оиласига 13 миллон сўм пул ҳам тўлайдиган бўлибди.