29 July 2014
17:30 - Ғалла мустақиллигига эришган Ўзбекистон Қозоғистондан ун импорт қилмоқда
Бир неча кун аввал 8,5 миллон тонна буғдой жамғариб, давлатга ғалла сотиш режасини бажарган Ўзбекистон ғаллакорларига табрик йўллаган Ислом Карим мамлакат ўзини нафақат ғалла билан таъминлаётгани, балки уни экспорт қилаётгани ҳақида ҳам гапирганди. Бугун қозоқларнинг бир қатор оммавий ахборот воситалари Ўзбекистон Қозоғистондан оладиган ун миқдорини 5 фоизга оширганини маълум қилди. Ҳатто бу борадаги хабарлар Ўзбекистондаги қўғирочоқ интернет нашрларида ҳам мавжуд.

Қозоғистон Молия вазирлиги маълумотига кўра, 2014 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонга 111,6 миллион долларга 442,5 минг тонна қозоқ уни импорт қилинган. Бу бир йил аввалги миқдорга қиёсан қарийб 5 фоизга кўпдир.

Мутахассисларга кўра, дейди мухбиримиз, Ўзбекистон шароитида буғдой етиштириш ўзига хос диверсия бўлиб, буғдой лалмикор ерларда етиштирилиши ва унинг мағизи Ўзбекистондагидан мутлақо фарқланиши лозим. Ўзбекитсонда буғдой фақат сиёсат ва ҳукуматнинг примитив сиёсати туфайлигина етиштирилади ва Ўзбекистон сифатли Қозоғитон унинг асосий харидорларидан бири ҳисобланади.