29 July 2014
01:36 - Путиннинг малайи Михаил Саакашвили устидан жиной иш очтирибди

Гуржистон ахборот воситалари тарқатган хабарда айтилишича, бу мамлакатнинг прокуратураси собиқ президент Михаил Саакашвили устидан жиноий иш очибди. Уни 2007 йил 7 ноябрда ўтказилган гўёки тинч митингни куч билан тарқатиб юборишда, Россия миллиардери Бадри Патаркацишвилининг “Имеди” телекомпанияси ва бошқа бойликларини ноқонуний равишда ўзига олиб қўйишда айбламоқдалар. Саакашвили билан бирга унинг қўли остида ишлаган Ички ишлар вазири Вано Мерабишвили, Мудофаа вазири Давидом Кезерашвили, Тбилиси ҳокими Гиги Угулав ва яна бир қатор мулозимлар ҳам шу жиноий ишга тортилган. Бу кишиларга қарши бошқа жиноий ишлар ҳам режалаштирилаётгани айтилмоқда.

Ҳозир чет элда яшаётган Михаил Саакашвилининг ўзи бу ҳақда шундай дейди: “Менда ҳеч қандай ўғирланган миллиардлар ва бойлик тополмаганларидан кейин, менга қарши аслида сиёсий бўлган айбномалар қўймоқдалар. Ваҳолангки, мен бир тетри (гуржиларнинг тийини – “Ҳаракат”) ҳам ўзлаштирган эмасман, аксинча, Гуржистоннинг бюджетини 11 марта кўпайтирдим, мен биронта жиноят қилмагандан ташқари, мамлакатимизда жиноятчилик даражасини сал кам нолга туширдим. 2008 йилдаги Россия-Гуржистон урушининг йиллиги арафасида Россия олигархи менга қарши иш бошлатмоқда. Иванишвили ўзининг ҳаракатлари Путин тарафидан юксак баҳоланишини кутмоқда. Лекин иккаласининг ҳам охири келмоқда. Дунёда шундай жараёнлар кетмоқдаки, Путиннинг панжалари кун сайин кучсизланмоқда. Биз русларнинг олигархидан албатта қутиламиз, ана ўшанда Гуржистон абадий ғолиб бўлади.”

Собиқ президент мутлақо ҳақ.. Ҳеч қандай расмий лавозимга эга бўлмаса ҳам, миллиардлари билан Грузияда ҳокимиятни ўз қўлига олволган Бдзина Иванишвили Путиннинг малаги ва Путиннинг амри билан Саакашвилини қаматмоқчи. Лекин Путин ва уни малагининг охири келаётгани аниқ.

Бундан ташқари шуни ҳам башорат қилиш керакки, ҳозир Иванишвилининг миллиардларига сотилган гуржи халқининг кўзи очилади ва Россия президенти Владимир Путиннинг амрини бажараётган Бидзина Иванишвили Гуржистон халқи олдида жавоб беради.