29 July 2014
00:54 - Муҳташам байрам ва уни мавжуд режим тарафидан ерга урувчи расмлар

Кеча Ўзбекистон халқи, жумладан тошкентликлар динимизнинг буюк байрамларидан биринининг илк кунини нишонладилар. Табиий, ҳамма нарса Рамазон ойининг тамом бўлишига рамзи сифатида кўриладиган Ҳайит намозидан бошланди. Расмда Тошкентнинг машҳур Ҳастимом мачитида қилинаётган номоздан лавҳа кўрмоқдасиз. Ўн минглаб мусулмонлар Оллоҳ олдида бош эгиб, сажда қилмоқдалар. Қандай гўзал.


Аммо, мавжуд атеистик режим шундай байрамни ерга урувчи расмлар эълон қилишдан ҳар доимгидек ўзини тутолмади. Пастдаги расм айнан шундайлардан биттасидир. Бу расмни кўрган одамнинг ҳаёлидан мусулмонлар Оллоҳ олдида эмас, сажда қилинган пайтда пешоналарига сал кам тегиб турадиган оёқ кийимлари олдида бош эгмаяптиларми деган савол туғилади. Минг афсуски, мусулмонларнинг ўзи ҳам бундай савол чиқариши мумкин бўлган кўринишлар пайдо бўлишига йўл қўйишаётганини тушунишмайди.