26 July 2014
13:03 - Ражаб Эрдўғон Ислом Каримдан ўрганиб тезкор поездни ишга туширганидан хурсанд

Кеча Туркия Бош вазири, 10 август куни бўладиган президентлик сайловларида ғолиб чиқиши кутилаётган Ражаб Эрдўғон Истанбул-Анқар тезюрар поезд йўлинининг очилишида ўзи поездни ҳам ҳайдаб кўрди. Табиий, бу муҳим воқеа, аммо кўпроқ сайловолди капманиясинининг бир парчаси. Мана қаранг, демоқда у, Туркияда тезкор темир йўли қурдирдим, менга овоз беринг.

Ҳар қандай номзод бу каби ишлар билан мақтанишга, шу йўл билан ўзини кўрсатиб, сайловда ғалаба қозониш учун курашишга ҳаққи бор. Бутун дунёда айнан шундай амалиёт тан олинган.

Аммо, мақтанишни ҳам билиш, мақтанаман деб кулгига қолмаслик керак. Ҳаётда кулгига қолиш ҳоллари ҳам кўп бўлади. Мақтанувчини кулгига қолдирадиганлар, табиий, мақтанувчининг мухолифларидир. Уларнинг ҳам бундай қилишга ҳақлари бор. Шу сабабли мақтанувчи мақтанишни ҳам ўйлаб қилгани яхши.

Масалан, бир неча йил аввал Ислом Карим Самарқанд-Тошкент бўйлаб тезкор поезд ишга туширилганини билан шунчалик мақтандики, ўзбек халқи хурсандлигидан жинни бўлиб қолиш ҳолига келди.

Аммо, уни “Бирлик” шарманда қилди. У шундай деди: “Ахир биз бор-йўғи испанлардан тезюрар поед сотиб олдик. Шунга ҳам мақтанамизми? Ўзимиз биронта нарса яратолсак, ўша билан мақтаниш лозим. Бир маҳаллар Ўзбекистон чет эллардан замонавий компютерлар сотиб олишга бошлаган эди, нега шу иш бўйича ҳам мақтамаймиз Ислом Каримни?”.

Шарманда бўлган Ислом Карим ва тарафдорлари оғзиларини юмишга мажбур бўлдилар. Қолаверса, тезда теюрар поездлар билан муаммолар ҳам чиқди

Туркияда эса, биринчи куниёқ чиқибди. Эрдўғон поездда кетаётганда, қандайдир муаммо билан поезд ярим соат тўхтаб қолибди.

Бу ерда Эрдўғоннинг ўринсиз мақтанишларини эмас, мухолифатнинг тишсизлигини тилга олмоқчимиз. Мухолифат майда-чуйда нарсаларда Эрдўғонга ташланиб, ҳеч нарсага эришолмаяпти. Агар у “Бирлик”нинг тактикасини ишлатиб, “Эй жаноб, Эрдўғон, сотиб олинган битта поезд учун шунча мақтанасизми? Нима учун бу поезд қаердан олингани ҳам айтилмайди?” деса эди, ўша соатдаёқ Эрдўғон бир неча фоиз овоз йўқотарди.

Бизнинг ниятимиз Эрдўғонга қарши бўлиб, мухолифатни қўллаб-қувватлаш эмас. Биз бу масалада тарафсизмиз. Аммо, ҳокимият-мухолифатнинг сиёсий кураши замонимизнинг хусусиятларидан бири. Мамлакатни ривожлантириш учун бу кураш усулларини ҳам ўрганиш лозимлигини урғуламоқчимиз, холос.