25 July 2014
13:24 - Қирғизларнинг собиқ президенти Қурмонбек Боқиев балки жиноятчидир, аммо ҳозиргисининг жиноятчи эканлиги шубҳасиз. Ўзбеклар қаерда?

Қирғизистон оммавий ахборот воситалари 2010 йил 7 апрелдаги давлат тўнтариши натижасида президентлик курсисдан ағдарилган ва ҳозир Белорусияда яшаётган Қурмонбек Бақиевга Бишкек суди умр бўйи қамоқ жазоси берганини эълон қилдилар. У билан бирга укаси ёки акаси Жанибек Бақиев ва ўша вақтнинг Бош вазири Дониёр Усеновга ҳам айнан шундай жазо берилибди. Улар ҳам аллақачон Қирғизистондан қочиб кетишган.

Бу уч киши давлат тўнтариши пайтида 80 га яқин кишининг ўлдирилиши ва 300 дан ортиқ кишининг ярадор бўлишида айбланибди.

Қирғизистон каби давлат ҳам деб айтиш қийин бўлган бир ерда давлат тўнтариши қилганлар айбдорми, уларга қаршилик кўрсатган расмийларми, деган саволни ўртага қўйиш ҳам мантиқсиздир. У ерда турли гуруҳлар ички кураш воситасида ҳокимиятни эгаллаб олиш ва халқни талаш билан оворалар, холос.

Аммо, воқеаларнинг бошқа тарафи ҳам бор. Айнан ўша давлат тўнтаришидан кейин ҳокимиятга келган кучларнинг кўз юмиб туриши туфайли, қирғиз фашистлари ўзбекларни тириклайин ёқдилар, Мустақил Халқаро Комиссия тарафидан ҳам тасдиқланган маълумотларга кўра, 3 кунда 300 дан ортиқ ўзбекни ваҳшийларча ўлдирдилар.

Ҳозир президентлик курсисида ўтирган Алмазбек Атамбаев ўшанда ҳам, ҳозир ҳам, ўзбекларга қарши қилинган геноцид ҳақида оғиз очмайди. Чунки, у фашистлар тарафида. Демак, 300 ўзбекнинг ўлдирилишида айбдорлардан бири. Ҳозир айнан унинг раҳбарлигида 2010 йил июнь ойида Қирғизистон жанубида ўзбекларни қирғин қилиш ишлари бўйича айнан ўзбеклар жазоланмоқда, ўзбекларни она ерларидан сиқиб чиқариш сиёсати олиб борилмоқда.

Вақти келади, қирғиз фашитслари ва уларнинг Атамбаев каби ҳомийлари жазоланадилар. Фашизмнинг ҳар қандай кўринишини йўқ қилиш муқаддас иш эканлигини билган ўзбеклар тарафидан жазоланадилар.

Тўғри, ҳозир Ўзбекистонда Ислом Карим раҳбарлигидаги тожиклар режими ҳукмрон экан, ўзбекларни хўрлаш Ўзбекистонда ҳам, қўшни мамлакатларда ҳам, давом этаверади.

Қаранг, жаҳонда сони 30 миллиондан ортаган ўзбек миллати қисиб ўтирар экан, қирғиз фашистлари ўзбекларни қирғин қилган куннинг 1 йиллигида, аниқроғи, 2011 йил 10 июнда, бир гуруҳ бирликчи ва эзгуликчилар Тошкентдаги Қирғизистон элчихоначи олдида “Ўзбекларга қарши геноцид тўхтатилсин!” шиори остида тинч пикет ўтказдилар. Яъни, Ўзбек Ўзбекни ҳимоя қилиб ўз мамлактида тинч бир чиқиш қилди. Аммо, тожиклар режимига хизмат қиладиган ўзбек миршаблари уларни ушлаб, миршабхонага олиб кетдилар. Ҳа, Ўзбек бу режим тарафидан ростдан ҳам аянчли аҳволга туширилган.

Бу режимнинг ҳам охири бор, ўша кун яқинлашмоқда, биз тарафимиздан яқинлаштирилмоқда.