23 July 2014
20:24 - Тошкент вилоятида шакар заводи қурилди
Маҳаллий матбуотда Тошкент вилоятида янги замонавий шакар заводини қуриш ва ташкил этиш лойиҳаси доирачида ишлаб чиқариш қувватлари фойдаланишга топширилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Яъни, завод ишга тушди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги маълум қилган. Вазирликка кўра, шакар заводи шу йил бошидан бери давлат дастурига киритилган умумий қиймати 680 миллион долларлик 64 та лойиҳанинг биридир.

Хусусан, янги барпо этилган шакар заводи бир кунда бир неча минг тонна ишлаб чиқариш қувватига эга бўлиб, у «Ангрен индустриал зонаси» ҳудудида барпо этилган. Завод тўла қувват билан ишга тушгач, мамлакатимизда мазкур маҳсулот нархи мўътадиллашиб, шакарга бўлган талабнинг каттагина қисми қопланиши кутилмоқда.

Халқимиз, яхши ният ярим мол дейди. Шундай бўлишини кутамиз.