23 July 2014
19:46 - Тошкентда Стоматология институти ташкил этилади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Карим томонидан имзолаган янги Қарорга мувофиқ¸ пойтахтда Тошкент Давлат стомотология институти ташкил этилади. Мазкур институтнинг Тошкент Тиббиëт академияси қошидаги Стомотология факультети базасида таъсис этилиши кўзда тутилган.

Тошкент Тиббиëт академияси ҳамда бошқа олий тиббий ўқув юртларининг стомотология йўналишида таълим олаётан талабалар шу йил сентябридан фаолиятини бошлайдиган янги институтда ўқишларини давом эттиришади. Институтнинг вақтинча Тошкент Тиббиëт академиясининг 3-клиникаси ҳудудида жойлашади. 2015 йилда институт ëтоқхона ва махсус ўқув корпуси билан таъминланади. Янги институт таркибида Стомотология ва жағ-юз жарроҳлиги илмий-амалий Маркази ҳам иш бошлайди.

Бундай муассаса яратилишдан фақат хурсанд бўламиз, дейди мухбиримиз. Аммо, Давлат Бюджети чет элда ишлаётганлар тарафидан оёқда тутилаётган пайтда, мавжуд ҳукумат яхши ва кучли Стомотология институти яратолишига шубҳамиз бор.

Ҳамма нарсани ҳукуматни алмаштиришдан бошлаш лозим.