23 July 2014
19:11 - Ўзбекистон журналистлар уюшмасига янги раис тайинланди, аммо ким тайинланди?

22 июль куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмасининг учинчи конференцияси ўтказилиб, унда ташкилий масала кўрилди. Уюшма раиси Шерзод Ғуломов лавозимидан олиниб, унинг ўрнига Иброҳимжон Ҳалимбеков уюшма раиси этиб сайланди. Бу одам “Ўзбектелефильм” давлат унитар корхонаси Бош директори сифатида фаолият юритиб келаётганди. Умрида журналистлик қилгани ҳақида маълумот йўқ. Конференцияда “Ҳуррият” газетаси Бош муҳаррири Ўктам Мирзаёров уюшма раиси ўринбосари этиб тайинланди.

Аслида рассомлар уюшмаси раҳбарининг расм чизишдан, бастакорлар уюшмаси раисининг мусиқадан хабари бўлади. Бу одатий ҳол, аммо Ўзбекистонда Муодфаа вазирини Маданият вазирлигига, прокурорни Соғлиқни сақлаш тизимига бош қилишса ҳам ажабланмаслик керак, дейди мухбиримиз.

Мана ҳозир ҳам шундай бўлмоқда. “Ўзбектелефильм” директорини, бунинг устига журналистика соҳасида кўзга кўринмаган одамни Журналистлар уюшмасига раис қилишибди. Масхарабозликка айланган мамлакатда ҳеч нарсанинг чегараси йўқ.