23 July 2014
15:47 - Нью-Йоркдаги машҳур Бруклин кўпригида номаълум одамлар АҚШ байроғини оқ байроққа алмаштириб кетишибди

Ғазода Исроил-Филистин, Украинанинг шарқида фелан Украина-Россия уруши давом этаркан, Бруклин кўпригидаги байроқни хабар қилишга бало борми, дейдиган одамлар кўп бўлиши мумкин. Ҳамма гап шундаки, на Ғазода, на Украина шарқида пичоққа илинадиган янгилик йўқ. У ерларда одатдагидек ҳар куни ўнлаб-юзлаб одамларни ўлдириш давом этмоқда. Қон тўкилиши оддий воқеага айланган.

Бруклинда эса, қон тўкмасдан амалага оширилган масхарабозлик руҳидаги воқеа юз берибди.

Ҳозир АҚШнинг Атлантик соҳили тарафларида эрталаб. Бугун кечаси эса, номаълум одамлар Нью-Йоркдаги машҳур Бруклин кўприги устига ўрнатилган АҚШ байроғини оқ байроққа алмаштириб кетишибди. Оқ байроқ таслим бўлиш белгиси эканлигини ҳисобга олсак, байроқ ўрнатган АҚШнинг душманлари ўзларича АҚШдан қасд олишган.

Аслида, Бруклин кўприги устида ғалаба байроғи осиш вақти келмоқда. Табиий, диктаторликлар устидан қозонилаётган ғалаба ҳақида гапирмоқдамиз. Шу кунларда Россия империясига охирги зарба берилмоқда ва яқинда Россия империя сифатида ўлади. Кейин навбат Хитойга келади.

Россия ва Хитойда ҳокимият 21 аср демократия асри эканлигини тушунмаётган аҳмоқлар қўлида. Улар йиқитилади, дунё демократия томон машаққатли йўлини давом этади.

Шундай экан, Бруклин устида ҳилпираётган оқ байроқ мағлубият эмас, рамзий маънода ғалаба байроғидир. “Ҳаракат”нинг фикрича, бу байроқни шундайлигича қолдирган яхши бўларди.