22 July 2014
20:35 - Янги исломий халифа Европада ҳам халифат ўрнатажагини иддао қилди
Ўрисларнинг ИТАР-ТАСС ахборот агентлиги янги замон халифаси Абу Бакр ал-Бағдодийнинг Европада биринчи ислом халифалиги тузиш бўйича ўз режаларини эълон қилгани ҳақида хабар берди. Халифамиз ўзининг Европадаги издошларига юзланар экан, Ироқдаги тарафдорлари тўлиқ ғалабага эришгач, Европага навбат келиши, Андалусия (Испания) ҳудудида бундай режим ўрнатилишини айтди.

Халифанинг режасиига кўра, Европада бундай режим ўрнатилгач, европаликлар ҳаёти ва мол-мулки унга шахсан қасамёд қилган жангарилар қўлига ўтади. Шундан сўнг ҳар бир Европа давлатида биттадан ислом халифалиги тузилади, дейилади хабарда.

Ал-Бағдодий ўзини пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳисаломнинг тўғридан-тўғри вориси, дея эълон қилган. У Бағдод университетида ўқиган, сўнг Ироқ партизанлар армиясида хизмат қилган. 2005 йилда АҚШ кучлари томонидан ҳибсга олиниб, қамалган ва қамоқдан “халифа” бўлиб чиққан. Қисқа қилиб айтсак, замонимизнинг реалликларини тушунмайдиган навбатдаги масхарабоз фанатик. Ҳаётини Муаммар Каддfфий каби бирорта тешикда, ёки Саддам Ҳусайин каби дорда битиради.