22 July 2014
15:53 - Бечора Путин сепаратист чақириқлар учун жиноий жавобгарликни кучайтирувчи қонунга имзо чекди
Қрим, Донецк ва Луганскда Россия ва шахсан президент Путин томонидан руспараст сепаратистларнинг қўллаб-қувватланиши охир-оқибада Россияда ҳам сепаратизм ҳаракатларининг кучайишига ва Россиянинг парчаланишига сабаб бўлишини биринчи бўлиб “Ҳаракат” Агентлиги ёзган эди. Ҳозир бу ҳақиқатни ҳамма тушуниб етишга бошлади. Россия раҳбарияти ҳам.

Бугун Владимир Путин имзолган қонунга кўра, сепаратизмга очиқча чақиришлар учун бериладиган турли хил жазоларнинг ҳаммаси қаттиқлаштирилади.

Масалан, сепаратизм чақириқлари учун 300 минг рубль жарима (шу пайтгача 100 минг рубль эди) кўзда тутилган. Ёки уч йилгача мажбурий иш, ёки 4 ойдан 6 ойгача ҳибсда бўлиш, ёки 4 йилгача қамоқ.

Бошқа бир мисло. Чақириқлар оммавий ахборот воситалари ва Интернет орқали қилинса, 480 кунгача мажбурий иш ёки 5 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси берилади.

Хуллас, Путиннинг оёғи ҳозирданоқ титраб қолгани аниқ. Чунки, бу қаттиқлаштирилган жазолар ҳам ҳеч нарсани тўхтатолмаслини унинг ўзи ҳам тушунади. Яқин бир неча йил ичида Қримни мисол қилиб туриб, Россиядан чиқиш ҳақида чақириқлар бошланиши муқаррар. Руслардан мустақил бўлишни истаганларни Путиннинг бугун имзолаган қонуни ҳам тўхтатиб қололмайди.

Ишни биринчи бўлиб татар ва бошқирдлар бошлаши ҳам ўз-ўзидан маълум.