22 July 2014
01:07 - Мактаб ўқувчиларининг жаҳон олимпиадасида Қозоғистон 8-чи ўринда, Ўзбекистончи?

Қозоқларнинг расмий давлат ахборот агентлиги Казинформ тарқатган хабарга кўра, 13-21 июль кунлари Остонада Мактаб ўқувчиларининг халқаро физика олимпиадаси ўтказилибди. 3 олтин ва 2 кумиш медали олган Қозоғистон ўқувчилари 8-чи ўринни эгаллашибди. Назарбоев Университетида ўтказилган олимпиадага 85 мамлакатдан 383 ўқувчи қатнашган.

Ўзбекистондан ўқувчилар олимпиадада қатнашган-қатнашмаганлари ва биронта медаль олиб-олмаганлари хабарда айтилмайди. Ўзбекистонда бу олимпиада ҳақида биронта хабар кўринмади.