21 July 2014
20:26 - АҚШ ҳукумати Ўзбекистонга 12 миллион АҚШ доллари миқдорида грант ажратди
Мазкур беғераз грант маблағлари Бухородаги “Олот” божхона маскани ва “Лябоб” чегара мажмуаси биносини таъмирлаш, бу ерга янги турдаги техникаларни ўрнатишга сарфланади. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари материал-техник базасини кучайтириш мақсадида амалга оширилган грант маблағларини ўзлаштириш Ўзбекистон ҳукумати қарори билан тасдиқланган ва қурилиш ишлари Давлат Солиқ қўмитаси, МХХнинг Давлат чегараларини қўриқлаш Бош бошқармаси етакчилигида амалга оширилади.

Булар ҳаммаси яхши режалар, уларни амалга ошириш жараёнида ҳамма нарса ўзгаради. АҚШ берган пулнинг каттагина қисми режимнинг одамлари чўнтагига кетади.