21 July 2014
19:48 - Ўзбекистонда Атом Электр Станцияси қурилмайди
Бир муддат аввал кўпгина оммавий ахборт воситалари Ўзбекистон ҳукумати ичидаги манбаларга асосланиб, мамлакат шимолий-шарқида Атом Электр Станцияси қурилиши ҳақида хабар қилганди. Буни қарангки, бугун “Ўзбекэнерго” ширкати маъмурияти махсус баёнот билан чиқиб, бундай турдаги станциянинг қурилиши мумкин эмаслигини таъкидлабди. Ширкатга кўра, яқин истиқболда атом электр станциясини қуриш билан боғлиқ режалар ҳам мавжуд эмас, бу борада гап ҳам бўлмаган.

Ширкатнинг таъкидича, Ўзбекистон 1993 йилдаёқ ўзини ядродан холи ҳудуд деб эълон қилган, АЭС қуриш эса мазкур концепция ва давлат сиёсатига зиддир. Айни пайтда ядродан холи ҳудуд ҳисобланган Ўзбекистонга шу йилнинг апрелида Хитой, Франция, Россия, АҚШ ва Британия ҳукуматлари ядро қроллари билан таҳдид қилмаслик борасидаги аҳдномани имзолашган.