18 April 2014
20:19 - Жиззахнинг бош эндокринологи пора билан ҳибсга олинди, пора берган ҳамшира пок одамми?
Республикаси Эндокринология маркази филиали бўлган Жиззах вилояти эндокринология диспансери Бош шифокори Абдуваҳоб Рўзимуродов ҳамшира М. Оқиловадан ишга қабул қилиш учун 300 АҚШ доллари миқдорида пора олаётганида ҳибсга олинган. Маълумотларга кўра, Бош шифокор диспансер давлат таъминотига кириши, унда бепул тиббий ёрдам кўрсатилиши белгиланганига қарамай беморлардан муайян миқдорда пул олиб келган.

Дастлабки тергов маълумотларига кўра, диспансер шифокорлари унинг таъмагирлиги билишар экан, аммо у юқоринининг одами эканлигини билгналари учун, порахўрлигига чидаб келишган эмиш.

Балки, чидаб келишаётгандир. Аммо, бу ишга кириш учун 300 доллар пора беришнинг сабаби нима? Мақсад фақат ишли бўлишми? Йўқ, ўша пора берган ҳамшира М. Оқилова ҳам, ишга жойлашгач, касаллардан пора олиб яшаган бўларди.

Шундай экан, Абдуваҳоб Рўзимуродовни жазолаш билан ҳеч нарсага эришиб бўмайди. Чунки, Ўзбекистонда қаёққа қараманг, ҳаммаёқ порахўрлик ўчоғи.

Порахўрликни йўқ қилишнинг асосий усули порахўрларни қамаш эмас, мамлакатни демократиялаштиришдир. Бунинг учун бош порахўр диктаторимиздан қутилиш керак. Ана унинг жойи қамоқхонадир.

Ўзбеклар шу аксиомани тушуниб етмагунча ҳеч нарсага эришолмайдилар.