18 April 2014
12:44 - Кечагина ўткан кунларимиз: Декча-қозон дўппи Ўзбекнинг бош кийими эмас, уни улоқтириш керак (“Ҳаракат” сайтида 2012 йил 25 ноябрда эълон қилинган хабар-лавҳа)
Бу лавҳани ёзиш учун баҳона бўлган нарса – россиялик блогер ва саёҳатчи Сергей Долянинг Тошкентга келиши, унга ибтидоий одат бўйича дўпи ва тўн кийгизиб, уни шу ҳолдаги расмининг тарқатилиши. Аммо, асл сабаб – бу ибтидоий одатдан қутилиш вақти келганлигини тилга олиш ҳақида аввалдан ўйлаб келаётганимиздир.

Бу хусусда ўқувчиларимизни фикрини билишни истаймиз. Аммо, бизнинг фикримиз шундай.

Бир маҳаллар Ўзбек миллатчилигининг юлдузларидан бири бўлган, аммо ҳозир Ўзбеклигини ҳам унутиб, ош ейишдан бошқа нарса билан иши бўлмаган Эркин Воҳид ўтган асрнинг 60-чи йиллари охирида “Ўзбегим” номли шеър ёзганди. Аммо, ўзбеклар фахрланса бўладиган бу шеърда ўта ибтидоий шундай сатрлар ҳам бўлган:

Қайга борсам бошда дўппим
Ғоз юрарман гердайиб.

Балки, шундай сатрларнинг ҳам таъсири остида бўлса керак, бир маҳаллар Марказий Осиёда лидерлик ролини ўйнаган ўзбеклар энди мардикорлар сифатида гердайиб юрадиган миллатга айландилар. Қўшни Қирғизистонда Ўзбек тирклайин ёқилганда, ўзбек миллати оғзини ҳам очишга журъат этолмади. Миллат - миллат сифатини йўқотди.

Шундай пайтда ҳалигача ҳар қадамда тўғри келган одамга дўппи ва тўн кийдиравериш одатимиз қанчалик кулгили ва аянчли эканлигини тушунадиган ўзбеклар қолганми ўзи.

Мана расмда кўриб турганингиз рус саёҳатчисига қаранг. Унинг бошидаги декча-қозонни эслатувчи, бош кийим дейишга ҳам тил бормайдиган нарса, биз фахрланадиган кийимми? Ҳозир 21 аср. Дўппи-тўн билан фахрланадиган замонми? Тириклайин ёқилган Ўзбекнинг жон оччиғида югуриб юриши Интернет орқали кўрсатилди. Балки, ўша кадрлар билан ҳам фахрланишимиз керакдир, қаранг, Ўзбек қандай чиройли югурмоқда деб.

Энди, бу дўппига қаранг. Бундай нарсани бошга кийишнинг ўзи одамни ҳайвонга айлантирадику. Шу сабабли қорамолларга айланмадикми? Қолаверса, ўзбеклар тарихда ҳам бунақа декча-қозон каби бош кийим кийишмаган. Замоновий ўзбекларннинг ақли шунга ҳам етмаётгани – ғариб аҳволимизнинг яна бир кўрсатгичидир. Тўғрисини айтса, бу дўппи ҳам эмас, тўппидир, балки, таппидир.