16 April 2014
21:25 - Ўзбекистон “Қирғизгаз” Россияга сотилгани боис Ўшга газ беришни тўхтатди, қирғизлар русларга ўзини сотса нима бўлади?
Ўзбекистон ҳукумати Қирғизистоннинг Ўш шаҳрига оқаётган газ қувурини бекитди. Қирғизистон оммавий ахборот воситалари бунга “Қирғизгаз” Россиянинг “Газпром” ширкатига сотилгани сабаб бўлгани ҳақида хабар қилмоқда. “Ўзтрансгаз”нинг номини очиқламасликни сўраган ходими қирғизлар билан шу йилнинг 15 апрелига қадар тузилган шартномада томонларнинг юридик мақоми ёки номи ўзгарса, шартнома ижроси тўхтатилиши ҳақида айтди.

Бундан 6 кун аввал Россиянинг “Газпром”ига 1 долларга, яъни тимсолий нархга сотилган “Қирғизгаз” Ўзбекистондан газ сотиб олишнинг келажаги борасида изоҳ бермаган. Ўшликларнинг газсиз қолгани, бу ҳодиса уларда қандай кечаётгани борасида ҳам маълумотлар йўқ.

Нима бўлганда ҳам, Ўзбекистон тўғри қилган. Аслида, қирғиз фашистларига газ беришни 2010 йилда, ўзбеклар тириклайин ёқилганда тўхтатиш керак эди. Ахир вақти келади, Ўзбекистонда ўзбеклар ҳоким бўлади, ўшанда қирғизлар қандайдир “Қирғизгаз”ни эмас, ўзларини русларга 1 долларга сотиб сақланиб қолиш йўлини қидирадилар. Амма, уларни бундай қадам ҳам қутқаролмайди.