15 April 2014
17:41 - Қозоғистоннинг аҳолиси 17,2 млн киши бўлди
Қозоқ ахборот воситалари Статистика Агентилиги раиси Алихон Смаиловга асосланиб билдиришларича, 1 мартда мамлакат аҳолисининг сони 17 млн 207 минг бўлибди. Бир йиллик ўсиш 253 минг киши ёки 1,5%.

Бу йилнинг 2 ойида 64 минг бола туғилган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,9 % кам. Шу даврда 22 минг киши оламдан ўтган, бу рақам ўтгани йилнинг шу даврига нисбатан 8,8 % камдир.

Қозоқларнинг хабарида айтилмаган рақамларни эслаш ва солиштиришдан фойда бор. Аҳолининг ўртача умри (а.ў.у.), эркакларнинг ўртача умри (э.ў.у.) ва аёлларнинг ўртача умри (а.ў.у.) халқаро маълумотномаларга кўра Ўзбекистон ва Қозоғистонда қуйидагича.

........................аҳ.ў.у. .....э.ў.у. ......а.ў.у.

Ўзбекистон.....65.1..... 61.6..... 68.6
Қозоғистон.....67.35.... 61.9..... 72.8