08 July 2013
18:08 - Абдураҳим Пўлат: Ўзбек қайтадан миллат бўлиш йўлида ўн минглаб, Марказий Осиёдаги мавқесини тиклаш йўлида эса юз минглаб, балки, миллионлаб қурбон беришга маҳкум
1990 йилнинг сўнги кунларида "Ўзбекистон мустақил диктатура остонасида" номли мақола ёзганимда, Ўзбекистонда мустақил диктатура бўлишини истмаганман, аксинча, мустақил диктатуранинг олдини олиш учун Ўзбек миллатини бир нарсалар қилишга чақирмоқчи бўлганман. Аммо, минг афсуски, Ўзбек бундай нарсаларни, яъни менинг башоратларимни тушунадиган даражада эмасди, шу сабабли, ўша башорат қилинган диктатуради ўтирибмиз.

Ҳозирги аҳволимиз ўша кунлардагидан ҳам баттар. Мустақил диктатурада ўтирганимизнинг қўйиб туринг, миллат сифатини йўқотиб бўлдик. Қирғиз фашистлари Ўзбекни тириклайин ёқишганида, Ўзбек аёлларини тўдалашиб зўрлашганида, Ўзбекларни бурнимиз остида қирғин қилишганида қисиб ўтириб, миллат сифатини йўқотганимизни бутун дунёга намойиш қилдик. Амир Темур авлодлари Ислом Карим режими тарафидан қозоқларга дворниклик қиладиган, Мирзо Улуғбек авлодлари бўлган ўзбек профессорлари қозоқ дворникларидан кам ойлик оладиган даражага туширилди. Зиёлиларимиз яна ҳам "олдинга" кетишди. Абдулла Ориф, Эркин Воҳид каби ёзувчиларимиз, қозоқ дворникларидан кам маош олишга кўникиб бўлган профессорларимиз ва бошқалар оддийгина чўчқаларга айланишди.

Лубянканинг топшириғини бажараётган Ислом Каримнинг мақсади шу эди - Ўзбекни миллат сифатида йўқ қилиш. Бир қарашда, у ўз мақсадига эришди. Аммо, мен шок терапияси усуллари билан Ўзбекнинг кўзини очишга бошладим. Ўзини ўзбек деб ҳисоблайдиган, аммо чўчқа ёки қорамолларга айланиб бўлганини мендан эшитган ўзбек зиёлилари ёки оддий ўзбеклар уйқусини йўқотишганини ҳам биламан.

Демак, уйқусини йўқотган пода қайтадан миллат бўлиш учун ҳаракат бошлаши муқаррар. Бу ҳаракат натижасида чўчқаларга айланган ҳозирги зиёлилар подасининг катта қисми жисмонан йўқ қилинади. Бошқа йўлнинг ўзи йўқ. Мусо пайғамбар каби уларни чўлларда айлантириб юриб, ўз-ўзидан ўлишларини кутиш имконига эга эмасмиз. Бўладиган воқеаларни ички уруш деймизми, фуқаролар уруши деймизми, фарқи кам, муҳим бўлгани, бу қонли жараёнлардан қочиб бўлмаслигидир.

Ана ундан кейин Амир Темур авлодлари Марказий Осиёдаги мавқеларини тиклаш учун кураш бошлайдилар. Ақли жойида бўлган одам тушунадики, бу кураш - юз минглаб, балки миллионлаб одамлар қурбон бўладиган катта урушдир. Айнан шу кураш/уруш натижасида Ўзбеклар лидерлигида Туркистон қайта тикланади.

* * *

Мен шу фикрларни тўлароқ баён қилиш ниятидаги мақола ёзишни ўйламоқдаман. Фикрлар тайёр, лекин қўлга қалам олиш, тўғрироғи, компютер олдига ўтириш қийин бўлмоқда. Бунинг сабаби ҳам маълум. Мақола ёзгандан кейин ўз жойимни белгилашим керак. Олдимда иккита йўл бор. Зиёлиларининг асосий қисми чўчқа ва қорамолларга айланган миллатни тарк этиб космополитларга қўшилиш ёки шок терапияси усулларини квадратга чиқариб, ўша чўчқа ва қорамолларни тезроқ одам қилишни тезлаштириш йўли билан сарлавҳада айтилган ўн минглаб, юз минглаб, балки, миллионлаб қурбон беришга олиб борувчи жараёнларнинг олдини олиш устида ишлаш.

Дарвоқе, ўз вақтида ҳозирги диктатуранинг олдини олиш имконимиз бор эди. Шунчалик аҳмоқмизки, ундан фойдаланмадик. Ҳозир "ўн минглаб, юз минглаб, балки, миллионлаб қурбон бериш" жараёнининг олдини олмасдан, иккинчи марта ҳасса йўқотмаймизми?