Журнал Ҳаракат №6 (75) 2008. Кечагина ўтган кунларимиз
“Ҳаракат” агентлигининг янгиликлар тасмасидан - 1
Манба: www.harakat.net
Ноябрь-Декабрь, 2008 йил

4 ноябрь: “Бирлик”чи Мамаражаб Назарнинг руҳи бироз синиқ, истиқболга умиди йўқ

Жиззахлик ҳуқуқ ҳимоячиси, собиқ “Бирлик”чи Бахтиёр Ҳамро Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раҳбарларининг илтимоси ҳамда сафдошининг кўнглини кўтариш мақсадида Самарқанд вилояти Қўшработ тумани “Ариқ ошган” маҳалласида яшовчи, яқинда қамоқдан чиққан Мамаражаб Назар билан учрашди. Мамаражаб “Бирлик” ва “Эзгулик” жамияти фаоли, яқинда Зарафшондаги жазони ижро этиш муассасасидан озод қилинган. Ҳуқуқ ҳимоячисининг айтишича, жазо муддатини ўтаб қайтган сафдошимизнинг руҳи анчайин синиқ, ҳатто телефон орқали “Эзгулик” ва “Бирлик” раҳбарлари билан гаплашишни истамади.

Мамаражаб Назарнинг айтишича, у ўзи ҳамкорлик қилган “Бирлик” ва “Эзгулик” унинг озод қилинишида фаол қатнашмади. Ҳатто адвокат билан таъминламади. У энди бу сафларда фаолият олиб боришни истамайди У,айни замонда, ИИБ ходимларининг қаттиқ кузатувида эканлиги, унга сафдошлар билан гаплашмаслик шарти қўйилганини ҳам гапирган. У шу боисдан ҳам узоқ йиллардан бери яшаб келган жойи Жиззахда эмас, Тошкентдан қайриб 600 км узоқликдаги 1963 йилда ўзи туғилган ва болалик йиллари ўтган қишлоғида оиласи билан истиқомат қилмоқда.

Мамаражаб Назарнинг тушкун кайфияти, руҳий ҳолати муассасадаги жисмоний, маънавий қийноқлар билан боғлиқ бўлса керак, дейди “Эзгулик” жамияти раҳбарлари. Бундан бир неча кун муқаддам андижонлик Дилмурод Муҳиддин ҳам унинг аҳволи борасида сўзлаб берганди.

Аммо унинг озод қилиниши юзасидан “Бирлик” ҳам, “Эзгулик” ҳам имконият даражасида ҳаракат қилди. Ҳатто “Эзгулик” жамияти ёллаган Жиззах шаҳар адвокатлар коллегияси адвокати Герман Ҳегай у билан учрашгани, уни яқин кунларда озод қилишга эришажагини таъкидлаганди. Мамаражабнинг айтишича эса, адвокат у билан учрашмаган. Шу боисдан ҳам адвокатнинг шубҳали ҳаракатларини суриштирмоқдамиз, дейди “Эзгулик”чилар.

Мамаражабнинг руҳий ҳолини тушуниш мумкин, лекин нима бўлганда ҳам унга моддий ва маънавий ёрдам бериш лозим ва берамиз, деди бу хусусда "Бирлик" раиси Абдураҳим Пўлат.

6 ноябрь: “Известия”: Ўзбекистонда ўсиш суръатлари юқори

Бугун ўрисларнинг “Известия” газетаси ИТАР-ТАСС асосланиб Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига кирувчи мамлакатларда ишлаб чиқариш суръатининг ўсиши акс этган мақола эълон қилди. Унга кўра, энг юқори кўрсаткич Белорусга тегишли бўлиб, бу мамлакатда ўтган йилги ҳолатга солиштирма маълумотга кўра ўсиш суръати 13,1 фоизни ташкил этган. Бу рўйхатдан фахрли иккинчи ўриннни банд қилган Ўзбекистоннинг кўрсаткичи 12,4 фоиз, навбатдаги Озарбойжон 12 фоиз. Тобора одамлар турмуши, бошқа кўрсаткичлар евростандартларга яқинлашиб бораётган Қозоғистонда бу миқдор атиги 3 фоизни ташкил этади.

Хуллас, МДҲга кирувчи мамлакатларда ўсиш суръати қуйидагича экан:

Белоруссия - 13,1%
Ўзбекистон - 12,4%
Озорбайжон - 12%
Қирғизистон - 8,6%
Россия 5,4%
Украина 5,1%
Арманистон - 3,4%
Қозоғистон - 3%
Молдова - 2,8%
Тожикистонда ўсиш йўқ, тушиш эса 2,5% бўлибди.

Гуржистон ва Туркманистон бўйича ҳеч қандай маълумот йўқлиги айтилган.

Кўриниб турибдики, энг юқори кўрсаткичларга эга бўлган давлатлар - авторитаризм барқарор, коррупция илдиз отган, айни пайтда статистик маълумотлари шубҳали бўлган Белорусь, Ўзбекистон ва Озарбойжонлардир. Шу боисдан ҳам ўрисларнинг бундай мақолани чоп этишини “душманингни ҳалок қилмоқчи бўлсанг, уни мақта...” қабилида тушуниш керакдир.

Амалда эса ҳамма нарса аксинча. Айнан шу мамлакатларда иқтисод завол топаётгани кундек равшан, дейди мухбиримиз.

“Бирлик”чи Носир Зокирнинг хонадонида қўшалоқ тўй

Бугун “Бирлик” Партияси Наманган вилоят ташкилоти раиси Носир Зокир икки ўғлини уйлантирди. Обидхон ва Собитхоннинг никоҳ тўйларлари муносабати билан эрталаб ош берилди, кечқурун келин-куёвларнинг яқин дўстлари иштирокида базм бўлди.

Қўшалоқ келин туширган таниқли мухолифатчини табриклаш учун унинг сафдошлари Нмаманганга ташриф буюришди. Уларнинг орасида “Бирлик” Партияси раисининг ўринбосари Ҳамдам Сулаймон, партиянинг Фарғона ва Андижон вилоят ташкилотлари раҳбарлари Адҳам Муҳиддин, Саиджаҳон Зайнобиддин бор эди. АҚШдан телефон қилган партияи раиси Абдураҳим Пўлат дўсти ва сафдошини табриклади, ёшларга бахт тилади.

7 ноябрь: В Петербурге узбеки пошли под суд за убийство азербайджанца

Следственным отделом по Красногвардейскому району Санкт-Петербурга направлено в суд уголовное дело по обвинению граждан Узбекистана в убийстве азербайджанца.

Следствием установлено, что узбеки и азербайджанец (все неработающие) распивали вместе алкоголь. «Решив завладеть имуществом приятеля, граждане Узбекистана напали на мужчину, избили его ногами по голове и ударили потерпевшего по голове стеклянной бутылкой. Затем соучастники завладели имуществом потерпевшего: мобильным телефоном, обручальным кольцом, кожаным кошельком 5 тыс. рублей», говорится в сообщении на сайте петербургской прокуратуры.
После этого один из узбеков, «на почве внезапно возникших личных неприязненных отношений, с целью убийства знакомого нанес ему не менее 8 ударов неустановленным колюще-режущим предметом в шею и туловище», отмечается в сообщении. «Газета.Ru»

Самад Муроднинг уйида тўй, мухолифатчи-сафдошлар ўша ерда

Бугун “Эрк” демократик партияси раиси Самад Мурод тўнғич фарзанди Беҳзодни уйлантирмоқда. Унинг Нишон тумани Нуристон шаҳарчасидаги хонадонида базм бўлмоқда. Меҳмонлар ичида Самад Муроднинг сафдошлари – эркчилар, бирликчилар, маҳаллий ҳуқуқ ҳимоячилари бор.

“Бирлик” Партияси раиси ўринбосари, партиянинг Қашқадарё вилояти бўлими раиси Дайнов Ташанов сафдош дўстини ҳамма бирличилар номидан қутлади. Куни кеча Наманганда Носир Зокир хонадонидаги тўйда қатнашган, аммо жанубий минтақага етиб бора олмаётган мухолифатчилар телефон орқали сафдошларининг қувончига шерик бўлмоқдалар.

10 ноябрь: Ҳоким истеъфо билан қутулмади

Бундан бир неча кун муқаддам Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёнинг ташаббуси билан ишдан олинган Тошкент шаҳар Миробод тумани ҳокими, Ўзбекистон сенатори Азиз Тўраев истеъфо билан қутулмади. Унинг устидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси (Давлат мулкини талон-тарож қилиш), 205-моддаси (Мансаб ваколатини суиистеъмол ) билан жиноят иши қўзғатилиб, шаҳар покурорлиги томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари бошлаб юборилди. Ҳокимликнинг собиқ ходимларидан бирининг таъкидлашича, Азиз Тўраев туман ҳокимлиги капитал қурилиш бошқармасининг йирик миқдордаги маблағларини ўзлаштирган.

Бугун Мустафо Камол Отатурк ўлган кун

Туркия жумҳуриятининг асосчиси Отатурк 1938 йил шу бугун оламдан ўтган. Туркия уни яна бир марта ҳурмат билан хотирламоқда. Эрталалб соат 9:05 да, яъни Отатуркнинг юраги тўхтаган дақиқада бутун мамлакат бўйлаб сукут сақланади. Кўчадаги транспорт воситалари келган жойларида тўхтаб, унинг ҳайдовчилари ерга тушиб бош эгиб эмас, бошларини мағрур кўтариб туришади. Шу йўл билан миллат Отатурк билан фахрланишини , қолаверса, миллат эканлигини намойиш қилади. Анъанага кўра, бугун ҳамма телевизион каналлар Туркия байроғи ичидаги Отатурк расмини экраннинг бир четида доимий (реклама вақтидан ташқари) кўрсатиб турадилар.

Туркияда ҳозир дунёвий ва исломий давлат тарафдорлари ўртасидаги кураш авжига чиққан пайт. Исломчилар Отатурк халифаликни йўқ қилгани учун унга қарши эканликларини яширишмаса, дунёвий давлатчилик тарафдорлари Отатурк турк давлатини сақлаб қолгани учун уни ҳурмат қилишларини гапиришади.

Бундай исломчилар ўзбек мухолифати ичида ҳам борлиги учун баъзи воқеаларни эслатиб ўтишдан фойда бор.

Усмонли Императорлиги замонда турклар араб дунёсига ҳам мутлоқ ҳоким бўлганлар. Султон Салим Саудияни ҳам босиб олиб (15 аср), охирги араб халифалигини йўқ қилгач, ўзини бутун мусулмон дунёсининг Халифи деб эълон қилади. Насронийларнинг муқаддас жойлари ҳам Халифалик назорати остида эди.

Аммо, насронийлар чуқур ислоҳотлар натижасида дунёвий давлатчилик йўлига ўтдилар, қайтадан оёққа турдилар. 19 асрдан бошлаб Усмонли Императорлиги Ғарб дунёсининг кучайиб бориши туфайли ҳудудларини бирин-кетин йўқотишга бошлади ва инқирозга юз тутди.

20 асрнинг бошида Атланта Туркияни бутунлай йўқ қилиш имкониятига ҳам эга бўлди. 1920 йил 10 августда имзоланган Севр шартномасига кўра, Туркиянинг бутун ғарбий қисми (Дарданелли ва Босфор бўғозлари, Истанбул ва Измир ҳам) ундан олиб қўйилди. Агар бу Шартнома бутунлай кучга кирса, Туркия бугунги Анқара атрофидаги бир неча вилоятдан иборат бўлиб қоларди.

Шундай оғир шароитда ташаббусни Мустафо Камол бошчилигидаги миллатчи ҳарбийлар ўз қўлларига олдилар. Мустафо Камол ўз аскарларига “МЕН СИЗНИ ЖАНГГА ЭМАС, ЎЛИМГА ЧАҚИРАМАН” деб тарихда ўхшаши бўлмаган хитоб қилди ва шу пайтгача Халифаларнинг исломий чақириқларига қарамасдан фақат чекиниб келаётган турк аскари ҳужумга ўтди. Юз минглаб, балки миллионлаб турк аскарининг қони эвазига Туркия ҳозирги ҳудудларида сақланиб қолди.

1923 йилда имзоланган Лозанна (Швецария) шартномасига кўра, Европа Туркиянинг ҳозирги чегараларини тан олишга мажбур бўлди. Феълан йўқ бўлиб бўлган Халифаликка ўша йили расман нуқта қўйилди, 29 октябрда Туркия жумҳурияти тузилгани эълон қилинди.

Мустафо Камол мамлакатнинг биринчи президенти бўлди. 1932 йилда Туркия Буюк Миллат Мажлиси ҳақли равишда уни Отатурк деб аташга қарор қилди. Улуғ Отатурк Ислом дунёсида биринчи дунёвий мамлакатга асос солган шахс сифатида тарихда қолди.

Демак, Ислом ва Турк дунёсининг энг кучли давлати бўлмиш Туркиянинг бугунги ҳудудларда сақланиб қолиши Отатурк номи билан боғлиқдир. Тарихни билмайдиган жоҳилларнинг унга қарши чиқишлари Ислом дунёсидаги чуқур инқирознинг ташқи кўринишларидан биридир, холос.

Отатуркнинг “Мен сизни жангга эмас, ўлимга чақираман!” деган хитоби ўша кунлардаги воқелик нуқтаи назаридан тушунарли ва ҳурматга лойиқдир. Айнан шу сабабли, ўзбек халқи ўз тарихида биринчи марта демократия жангига кирган пайтда “Митинг қилиш – кўча чангитишдир” дейишгача бориб Ислом Каримовнинг хизматкорлини қилган 53-54 лақабли хоин Салой Мадаминнинг, шу кунларда буюк курашчи Отатуркнинг сўзларини бироз ўзгартириб, ўз шиоридек тарқатишга уриниши - улуғ Сардорга нисбатан ҳурматсизлик ва инсон сифатида пасткашликдир.

Дадахон Ёқубов ҳибсга олинган

Мустақилликнинг дастлабки йилларида жамоатчилик фаолияти билан танилган, “Ҳаёт қувончлари ва ташвишлари” телекўрсатувининг собиқ бошловчиси Дадахон Ёқубов ҳибсга олингани айтилмоқда. Узоқ уринишлардан сўнг мухбирларимиз Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультети мураббийсидан бу ҳақдаги маълумотни тасдиқлатишга эришди. Домланинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда факультетдаги фаолияти билан бирга “Наврўз” хайрия жамғармасини бошқариб келаётган журналист ҳам мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва талон-тарожликда айбланаётган экан. Бироқ бошқа маълумотга кўра, у фирибгарликда гумон қилинмоқда, Собир Раҳимов тумани ИИБ тергов изоляторида сақланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал қонунчилигига кўра, иккинчи маълумотда жон бор. Яъни, фирибгарлик факти ички ишлар органлари томонидан тергов қилинади. Шу боисдан Ёқубовнинг хорижга одам юбориш билан боғлиқ фаолияти ҳақидаги узунқулоқ гаплар эҳтимолга яқин, дейди мухбиримиз. Аммо журналистнинг хонадони билан гаплашиш, бу маълумотларни тасдиқлатиш имкони бўлмади.

Дадахон Ёқубов мустақилликнинг дастлабки йилларида бир муддат Президент девонида консультант бўлиб ишлади. Ислом Каримнинг дарғазаб пайтига тўғри келиб қолиб, мушт еган ва девондан ҳайдалганди, дейди мухбиримиз. Шундан сўнг унга матбуотда чиқиш, жамоатчиликка аралашишга таъқиқ қўйилди, ўтмишдаги довруғидан номигина мерос қолган “Наврўз” жамғармасини тинчгина бошқариб келаётганди.

11 ноябрь: Олдинда ҳаж мавсуми, қора бозорда доллар қутурди

Бугун Ўзбекистон Мусулмонлари диний идораси маҳаллий ва белгиланган чизиқдан чиқмайдиган халқаро оммавий ахборот воситалари ходимлари учун Ҳаж мавсумини ташкил этишга доир Брифинг ўтказди. Муфтий Усмонхон Алимов ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Дин ишлари қўмитаси раиси Ортиқбой Юсуповлар ташкил этган анжуманда таъкидланишича, бу йилги бўлажак ҳожилар 19-21 ноябр кунлари Саудия Арабистонига етказилади. Юртдошларими барча мусулмонлар қатори 20-21 декабр кунлари ҳаж амалларини адо этадилар. Брифингда Президент Ислом Каримнинг бағрикенглиги ва илтифоти туфайли 5000 га яқин юртдошларимизнинг ҳожилик рутбалари қаршисида тургани таъкидланди, дейди мухбиримиз.

Бироқ Дин ишлари қўмитасининг ўзини ошкор қилишни истамаган ходими Саудия Арабистони подшоҳлиги ҳаж қилиш учун ҳар бир мамлакат аҳолисининг 1 фоизи миқдорида квоталар ажратгани (агар бу маълумот тўғри бўлса Ўзбекистондаги миқдор 27 минг кишини ташкил этиши керак – “Ҳаракат”), Ўзбекистон томони эса шу пайтга қадар 5000 дан ортиқ одам юбормаганини айтди. Бу ерда ўзига хос коррупциявий занжир шаклланган, агар лимитдаги барча одамнинг кетишига рухсат берилса, занжир катта миқдордаги пора пулларидан маҳрум бўлади, табиий равишда юзага келган турнақатор навбат ва рақобат синади. Ахир навбатсиз Ҳажга боришнинг “бадали” 2500-3000 АҚШ долларига етди, дейди қўмита ходими.

Ҳаж мавсумига тайёргарлик бошланган айни кунларда қора бозорда АҚШ долларининг қиймати 145 000 (100 АҚШ доллари) сўмдан ошиб кетди. Ҳар йили такрорланадиган бундай ҳолатнинг сабаби ҳукумат томонидан аҳолига доллари айрибошлашнинг тўхтатилгани ва фуқароларнинг қора бозордан доллари олиб давлатга топширишлари сабабдир, дейди мухбиримиз.

АҚШнинг янги президенти Афғонистон бўйича янги сиёсатини ишлаб чиқмоқда, Ўзбекистоннинг роли қандай?

Барак Обама президентликка номзод бўлган пайтидаёқ, Ироқ ва Афғонистондаги уруш стратегияларини қайтадан кўриб чиқажагини, аввал урғу Ироққа берилаётган бўлса, ўзи президент бўлгандан кейин урғу Афғонистонга кўчирилишини гапирган эди. “Бирлик” раиси Абдураҳим Пўлат шу сабабдан ҳам ўзбеклар учун Обаманинг сайловларда ютиши муҳим эканлигини таъкидлаганди.

Вашингтон Пост газетаси Обаманинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиларидан бирига асосланиб ёзишича, шундай сиёсат, яъни АФғонистон бўйича минтақавий стратегия ҳозир ишлаб чиқилмоқда.

Бу стратегиянинг асосида Эрон билан музокаралар эҳтимоллиги, Афғонистон ҳукумати билан Толибоннинг юмшоқроқ қаноти вакиллари ўртасида мулоқот ташкил қилиш каби қадамлар ётади. АФғонистонга қўшимча кўшин юборилади.

Табиий, гезетада Афғонистоннинг Эрондан бошқа қўшниларига катта эътибор берилмаган. Аммо, тахмин қилиш мумкинки, Обаманинг маъмурияти бу жараёнларга Ўзбекистонни ҳам тортишга ҳаракат қилади ва Ўзбекистон билан алоқаларни тиклашга интилади. Чунки, бу ерлардаги минтақавий сиёсатни Ўзбекистонсиз ҳеч ким тасаввур ҳам қилолмайди.

АҚШнинг роли умуман бу ҳудудларда ва хусусан Ўзбекистонда ҳар қандай шаклда ошса, Ўзбекистонда демократик жараёнларнинг ривожланишига, демократик мухолифатнинг кучайишга асос яратилади.

15 ноябрь: Страсбург суди икки ўзбекни Россиядан экстрадиция қилишни тўхтатди

Франциянинг Страсбург шаҳрида жойлашган Европа инсон ҳуқуқлари суди Россиядан икки ўзбекни Ўзбекистонга экстрадиция қилиш ҳақидаги “қарорни амалга оширишдан ўзини тийишни” сўраган. Москвадаги “Фуқаровий кўмаклашув” комитетининг Марказий Осиёлик сиёсий қочқинларга ёрдам бериш программасининг раҳбари Елена Рябинина тарқатлан хабарда айнан шу иборалар ишлатилган. Яъни, Европа Судининг қарори фақатгина тавсия кучига эгадир.

Елена Рябинанинг аввалги хабарларидан маълумки, Россия Федерациясининг Бош прокуратураси наманганлик Абдуллажон Исоқовни 12 августда, андижонлик Абдумуталиб Каримовни 18 августда Ўзбекистонга экстрадиция қилиш қарорларини чиқарганди. Страсбург суди эса, ўз қарор-тавсияларини 10 ва 13 ноябрда чиқарган.

Икки ўзбекнинг адвокатлари Бош прокуратуранинг қарорини шикоят қилиб РФ Олий судига мурожаат қилишган. У ерда ҳам экстрадиция қарори тасдиқланса, адвокатлар Европа судига бу қарор устидан шикоят қиладилар ва у суд ўзининг ниҳоий қарорини беради.

Русларнинг Олий суд қарорини ҳам кутмасдан қочқинларни экстрадиция қилиш одати маълум бўлгани учун, ҳозирданоқ Европа судига мурожаат қилинган ва бу суд ҳозирча тавсия чиқарга холос.

Эслатиб ўтиш керак, Европа инсон ҳуқуқлари суди cобиқ СССРнинг ғарбий қисмидаги ҳамма жумҳуриятларни ҳам ўз ичига олувчи Европа Кенгашига (Европа Иттифоқи билан адаштирманг) аъзо давлатларга оид ишларнигина кўради. Бу судга ўз иши кўрилаётган мамлакатнинг ҳамма суд инстанцияларидан ўтиб, истаган натижага эришолмаганларгина мурожаат қилоладилар.

Бугун АҚШда G20 саммитида молиявий бўҳрондан чиқиш йўллари қидирилади

Вашингтонда бўладига бу юксак савиядаги йиғилишда иштирок этиш учун АҚШ,Буюкбритания, Франция, Япония, Германия, Россия, Канада, Италия, Аргентина, Австралия, Бразилия, Хитой Халқ Жумҳурияти, Ҳиндистон, Индонезия, Мексика, Саудия Арабистони, Жанубий Африка Жумҳурияти, Жанубий Корея, Туркия давлатлари ва Европа Иттифоқининг раҳбарлари кеча АҚШ пойтахтига келишди. Жорж Буш кеча кечқурун Оқ Уйда меҳмонлар учун дастурхон атрофида қабул маросими ўтказди.

Дунёнинг биринчи даражали диктатрлари Фидель Кастро ва Уго Чавес саммит муваффақиятсиз тугашини башорат қилаётганлари маълум бўлди. Аммо, дунё сиёсатчилари ва сиёсатшунослари бу масалага жуда эҳтиётлик билан ёндошмоқдалар. Чунки, ҳали бўҳроннинг асл сабаблари тўла маълум эмас. Дунёнинг кучли давлатлари молиявий бўҳрондан чиқиш учун алоҳида-алоҳида жиддий қадамлар қилишга бошлашларига қарамасдан, вазият ёмонлашса ёмонлашдики, яхши томонга ўзгармади.

Ҳозир Вашингтонда эрталаб соат 9:30. Саммитининг расмий йиғилиши бир оз аввал бошланди. Шубҳасиз, бу йиғилиш дунё бўйича бўлаётган бўҳрондан чиқиш йўлларини биргаликда қидиришда муҳим қадам бўлади.

Отатурк бўлмасайди, Ҳазрати Муҳаммаднинг мозори йўқ қилинарди

Туркиядаги энг катта ва обрўли “Миллиёт” газетасининг 11 ноябрдаги сонида билдирилишича, ҳозир бу мамлакатд